Қирғизистонда чиқиндиларни қайта ишлатишга ўтказадиган қўлланма пайдо бўлди — у «Тазар» деб аталади. Қўлланманинг биринчи синов версияси 2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб ишлай бошлаган. Қўлланма ихтирочилари таклифлар билан камчиликларни қабул қилиб, уни қайта янгилашди — янги нусха 5 ноябрдан бошлаб ишлай бошлайди.
Қўлланманинг икки асосий функцияси бор — бу чиқиндиларни сортларга ажратиш ва иккинчи марта қайта ишлайдиган чиқиндиларни топшириш, шунингдек қайта ишловчилар ёки йиғувчилар томонидан фуқаролардан қайта фойдаланувчи хом ашёни йиғиш.
«Тазар» эски нусхасида фойдаланувчилар қайта ишлатилувчи хом ашёни қабул қилиш пунктларини харитадан топиб, уйларидан чиққан қолдиқларни етказиб бера олишган. Янгиланган версиясида хом ашёни олувчиларни уйга ёки офисга чақириб, чиқиндини ўтказиб берса бўлади. Биргина талаб — қайта ишловчи қолдиқлар 5 килограммдан кам бўлмаслиги керак ва тоза бўйича топширилиши лозим (масалан, озиқ-овқат солинган елим идишлар тоза бўлиши керак).
Чиқиндини саралаш ва қайта ишлаш учун фуқароларга балл берилади. Тўланган баллга «Фреско» музқаймоғини, бир шиша максим ёки «Сиерра»дан кофе ололасиз. Музейга бориш учун бир йиллик абонемент ҳам олса бўлади.
Қўлланмани ишлаб чиққанларнинг бири Айнура Сагиннинг айтишича, энди чиқиндиларни қайта ишлашга Бишкекдан ташқари, Ўш, Норин, Чолпон-Ота ва Талас шаҳарларининг яшовчилари ҳам топшира олади. Бу шаҳарларнинг турғунлари учун қайта фойдаланувчи хом ашё қабул қилиш пунктлари кўрсатилган карта фойдаланишга берилиб, кейин уни уйга чақириш опцияси ҳам пайдо бўлади.
«Чиқинди тўкувчи жойларнинг майдони кенгаймаслиги учун шаҳарликлар чиқиндини саралаб, қайта ишлашга ўтказиб тургани яхши. Бишкек шаҳрида қабул қилиш пунктлари кўп, кўп миқдордаги хом ашёни ўтказиш мумкин. Бироқ кўпчиликнинг бу ҳақда маълумоти йўқ. Бизнинг қўлланма орқали бишкекликлар чиқиндини қайта ишлаш реал эканига ишонади деб умид қиламиз. Қолаверса чиқиндини ўтказгани учун ёқимли бонуслар ҳам берилади», — дейди Айнура Сагин.
Бу қўлланмани Айнура Сагин билан Аймээрим Турсалиева исмли дугоналар ишлаб чиқишган. Айнура — дастурий ускунини тузувчи муҳандис, Аймээрим — эко-фаол ва социолог. Улар Қирғизистонда имкони борича кўп одам чиқиндини саралашини исташади.
Қандай чиқиндиларни топширса бўлади?
Қўлланмада қаттиқ формадаги тирикчилик чиқиндиларини қабул қилиш пунктлари кўрсатилган харита бор. Бу пунктларга макулатура, шиша идиш, темир, алюминий, елим бутилкалар, шунингдек бошқа бутилкалар, канистр ва флаконларни олиб бориб ёки уйдан топширса бўлади.
Шу билан бирга айрим пунктларда хом ашёни килограммига қараб ҳақ берилади. Масалан, металлнинг турига ва сифатига яраша килограммига 3дан 1200 сомгача олса бўлади.