Финпол Қирғизистондан Хитойга 180 млн доллар чиқарилган схемани аниқлади

362

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати (финпол) Қирғизистондан йирик миқдордаги жиноий даромадни чиқариб турувчи схемани аниқлади. Матбуот хизмати маълумотига кўра. Жиноий гуруҳ республикадан 180 млн доллардан ортиқ маблағни товар учун тўлов деган баҳона билан Хитойга олиб чиқиб кетган.

«Мазкур гуруҳнинг Қирғизистон ҳудудидаги жиноий ишларининг натижасида солиқ турида тўланмай қолган маблағ қатори бюджетга 1,1 млрд сом миқдорида зиён келтирилган», — деб билдиришди муассасадан.

Финпол Хитойга пул олиб борган гумондор курьерларнинг бирини ҳам қўлга олди. Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни пойтахтдаги ТИЗО-1га киритиш бўйича қарор қабул қилди. Мазкур иш бўйича тергов давом этмоқда, пулларни чиқариш бўйича схемага алоқаси борлар қидирилмоқда.

Бу Қирғизистондан пул чиқариш бўйича фош қилинган биринчи схема эмас. Энг катта схемаларнинг бирини «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг журналистлари Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетилиши ҳақида суриштирувда аниқлашган.

Журналистик суриштирувнинг асосий фигурантларидан бири — собиқ божхона ходими Райимбек Матраимов. У ноқонуний йўл билан топилган миллионлаган долларни Қирғизистондан чет давлатларига олиб чиққан курьерлар гуруҳини назорат қилган.

Матраимов ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин қўлга олиниб, бироқ эртаси куни қўйиб юборилган. У давлат ҳисобига 2 млрд сом тўлаб беришга рози бўлган.