Республика штаби 2-ноябрда Қирғизистонда коронавируснинг янги 436 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳри - 112;
- Жалолобод вилояти - 108;
- Боткен вилояти - 80;
- Иссиқкўл вилояти - 41;
- Ўш шаҳри - 32;
- Ўш вилояти - 27;
- Чуй вилояти - 18;
- Талас вилояти - 15;
- Норин вилояти - 3.
Бундан ташқари, охирги суткада коронавирусдан 332 нафар бемор тузалиб, беш киши вафот этди.
Коронавирусдан шифо топганганларнинг энг кўпи Жалолобод ва Боткен вилоятларида қайд этилди - 82 ва 75. Бишкек шаҳрида - 60, Чуй вилоятида - 41, Ўш шаҳрида - 27, Ўш вилоятида - 25, Иссиқкўл вилоятида - 19 ҳамда Талас вилоятида – уч нафар бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилди.
Шу билан, Қирғизистонда COVID-19 юқтирганларнинг сони 59 879 кишига етди. Унинг ичидан 50741 нафар бемор тузалиб, 1155 нафар киши вафот этди.
Бугунги кунда 3441 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда – уларнинг ичидан 111 нафари оғир аҳволда. Бундан ташқари, 3941 нафар киши уйда даволанмоқда.