Олий суд парламент учун қайта сайловни бекор чиқариш бўйича қарордан шикоят қилган МСКнинг мурожаатини кўриб чиқмади

337

МСК Бишкекнинг Маъмурий судининг 20 декабрга режалаштирилган парламент сайловини жилдириш қарорига норозилик билдира олмади. Комиссиянинг 21 октябрдаги янги сайлов ҳақидаги қарорини аввалроқ «Демократия учун ва фуқаровий жамият коалицияси» ва «Актив» сиёсий партиясининг аризаси асосида бекор қилган. Шу сабаб комиссия Олий судга мурожаат қилган. Бироқ шикоятни суд кўриб чиқмаган.

«2020 йилнинг 29 октябрида ҚР Олий судининг қарори билан МСКнинг 2020 йилнинг 24 октябрида Бишкекнинг Маъмурий судининг қарори устидан кассация шикояти арзланувчининг давлат солиғини тўлагани бўйича далил йўқлиги учун қайтарилди», — деб билдирди Олий суднинг матбуот хизмати.

Бишкекнинг Маъмурий суди МСКнинг 21 октябрдаги парламент сайловини 2020 йилнинг 20 декабрида ўтказиш бўйича қарорини бекор қилган. Даъво аризаси билан судга «Демократия учун ва фуқаровий жамият коалицияси» ва «Актив» сиёсий партиясининг вакиллари мурожаат қилган.

Қирғизистондаги сайловларни ортга жилдириш

Парламент сайловини қайта ўтказиш — сиёсий инқироз оқибати. Сиёсий инқироз 4 октябрда ўтган сайлов натижасидан норози бўлган қирғизистонликлар ўлка бўйича митингга чиққан куни — 5 октябрда бошланган. Бешидан олтисига ўтар кечаси тартибсизликлар кучайиб, намойишчилар Оқ уйни босиб олиб, сиёсий асос билан қамоққа олинганларни бўшатиб олишган. Уларнинг орасида одамларни гаровга олгани учун 10 йилга судланган Садир Жапаров ҳам бор эди.

Қамоқдан озод қилингандан кейин Жапаровнинг тарафдорлари лидерига премьерликни ёки президентлик ўрнини беришни талаб қилишган. Охири уларнинг талаби бажарилган: олдин Жапаров премьер қатори легитимлашган. Унга қадар бир нечта депутатлар томонидан Жапаровнинг номзоди таклиф қилингани билан Конституция меъёрлари сақланган эмас. Учинчи марта жараён қонунга мувофиқ ўтган. Бироқ айрим депутатлар уларга таҳдид бўлганини айтишган.

Кейин Садир Жапаровнинг тарафдорларини президент Сооронбай Жээнбековни истеъфога кетиш ҳақидаги талаби ҳам амалга ошган. Улар таҳдидлар натижасида янги давлат раҳбари сайлангунча президент вазифасини бажарадиган спикер Канатбек Исаев бу ваколатларини Жапаровга ўтказиб беришни талаб қилиб, бунга эришган.

6 октябрда Марказий сайлов комиссияси сайлов натижасини бекор қилган. Такрорий сайлов 20 декабрга белгиланган. Кейин 22 октябрда Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг бир нечта депутатлари конституциявий ислоҳотлар ўтказишни ва парламент сайловини ортга жилдиришни таклиф қилган.

Улар Акилбек Жапаров раҳбарлигидаги бир қанча депутатларнинг парламент сайловини 4-6 ойга жилдириш ҳақидаги қарорини маъқуллашган. Бундай йўл билан депутатлар ўз ваколатларини 2021 йилнинг баҳор ойларигача узайтиришган. Бироқ бу вақт оралиғида маош олмай ишлашга розилик беришган.

23 октябрда президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров парламентга қайта сайлов ўтказиш куни жилдирилиб, июнгача аниқ бўлиши ҳақидаги қонунни имзолаган. Бироқ олдин референдум ўтказиб, президентлик ёки парламент бошқаруви формасини танлашни таклиф қилган. 24 октябрда Бишкек шаҳрининг Маъмурий суди такрорий бўладиган сайловни яроқсиз деб топган.

Жапаров сайловни ортга жилдирилишини «вазиятни барқарорлаштириш ва халқни сайлов жараёнига бўлган ишончини ошириш» мақсадида қабул қилинган қарор деб оқланмоқда.

Юристлар ва фуқаровий жамият вакиллари нима демоқда

Юристлар бу қадам Конституция меъёрларини бузиб, Қирғизистонни ҳуқуқий нуқтадан инқирозга туртади деб ҳисоблашади.

20 декабрда парламент сайловини ўтказишни «Умут Ҳаракати» талаб қилмоқда. Бу ҳаракатни 15 сиёсий партия вакиллари тузишган. Улар ҳукуматга мурожаат қилиб, ҳукуматни узурпация қилишни тўхтатиб, ҳуқуқий доирага тушишни талаб қилган. Бунинг учун:

  • Парламент сайловини 20 декабрда ўтказиш;
  • Сайлов бўсағасини 3 фоизга тушириш бўйича қонун лойиҳасини имзолаш — ҳозирда мазкур лойиҳага президент вазифасини бажарувчи премьер-министр Садир Жапаров қўл қўйиши керак;
  • Сайлов вақтида овоз сотиб олиш ва маъмурий ресурсдан фойдаланганларга етарлича чора кўрмаган ИИМ, Бош прокуратура ва МХДҚни жавобгарликка тортиш;
  • Марказий сайлов комиссиясига босимни тўхтатиш;
  • Жогорку Кенешни тарқатиш;
  • Партияларга 5 миллион сомлик сайлов гаровини қайтариб бериш.

«Умут Ҳаракати» бошқарув формасини танлаш учун референдум ўтказиш ғоясини қўллайди. Бироқ сиёсатчилар олдин қирғизистонликлар Конституцияда кўрсатилган вақт оралиғида янги чақирилишнинг депутатларини ва президентни сайлаб олиши керак деб ҳисоблашади.