Президентликка номзодлар 15-ноябргача кўрсатилиши керак

429

Марказий сайлов комиссияси раисасининг ўринбосари Абдижапар Бекматов президентликка номзодларни кўрсатишнинг муддати 15 ноябрда тугашини айтди.

МСК президентлик сайловини 2021 йилнинг 10 январига белгилаган эди.

Бекматов ҳозирда ташкилий ишлар бораётганини қўшимча қилди. У президентликка номзодларни икки субъект кўрсата олишига тўхталди. Биринчиси, фуқаролар ўзини-ўзи кўрсата олади. Иккинчиси, номзодларни сиёсий партиялар кўрсатади.

«Номзодлар 15 ноябргача кўрсатилади. Тегишли ҳужжатларни номзодлар 7 декабргача МСКга бериши керак. Номзодлар камида 30 минг кишининг имзосини йиғиб, 3 декабргача топшириши зарур», - деди Бекматов.

Шунингдек, 19 ноябргача сайловчиларнинг дастлабки рўйхати сайлов участкаларига берилишини билдирди.

Сооронбай Жээнбековнинг истеъфоси

Сооронбай Жээнбеков 4 октябрда ўтган сайлов натижасидан норози бўлиб 5 октябрдан бошлаб митингга чиққанлар тинчимай, ўлкада сиёсий инқироз кучайиб кетгани сабаб 15 октябрда хизматдан муддатидан олдин кетган.

Жээнбеков ҳукуматни топшираётиб, ҳукуматга ёпишиб олмаслигини ва «ўлканинг тинчлиги учун» шу қадамга борганини айтган. У лавозимни топширгандан сўнг унга президент мақоми берилган.

Автоматик турда тайинланган президентлик сайлови

МСК етакчисининг ўринбосари Бекматов қонун бўйича президентнинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтаган вақтда парламент бир ҳафта ичида янги президент сайлови вақтини белгилаши керак. Жогорку Кенеш муддатни белгиламаган вақтда президентлик сайлови автоматик равишда белгиланди деб ҳисобланади.

«Парламент президентлик сайлови муддатини белгиламади. Қонун бўйича сайловнинг муддати тугаган куннинг эртаси куни муддатидан олдинги президентлик сайловининг вақти тайинланди деб ҳисобланади. Шу сабаб МСК икки кун ичида сайлов муддатини белгилаши керак. Шунинг учун 24 октябрда МСК 2021 йилнинг 10 январига президентлик сайловини белгилади», — деди у.

Президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров 25 октябрда Қўчқорга бўлган иш сафари давомида президентлик сайловига қатнашиш нияти борлигини билдирди.

Жапаров декабрь ойининг бошида хизматни топшириб, президентлик сайловига «оддий фуқаро қатори» қатнашишини айтди.

«Сайловдан ўтсам сиз айтгандай бошчи бўламан, ўтмасам сизларнинг орангиздаги оддий фуқаро бўйича қоламан», — деди у.

Аммо МСКнинг талаби бўйича президентликка номзодлар 15 ноябргача кўрсатилиши керак. Балки шу талаб сабаб Жапаров давлат раҳбари вазифасини бажаришдан декабргача воз кечиши эҳтимол.