Сув қувурлари ортидан чиққан низо. Қирғиз-тожик чегарасида аҳвол «тинч»

326

Баткен туманидаги Оқсой қишлоқ ҳукуматининг Уч-Дўбў қишлоғида қирғизистонлик чегарачилар ва Тожикистон фуқаролари ўртасида 25 октябрда келишмовчилик юз берди. Бу ҳақда Давлат чегара хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, Тожикистон фуқаролари соат 16:45лар атрофида сув қувурларини ўрнатиш ишларини олиб борган. Мазкур ишлар Қирғизистоннинг 50 метр оралиқдаги ҳудудида ва аниқланмаган жойда бўлган.

Қирғизистон чегарачилари тожикистонликлардан баҳсли ҳудудда иш олиб бормасликни талаб қилишган. Бироқ тожикистонликлар уларнинг талабларини бажаришдан бош тортиб, гап талашиб кетишган.

«Қирғизистон чегарачилари вазият жиддийлашишини олдини олиш мақсадида огоҳлантириш учун осмонга ўқ отишган», — деб билдирди Давлат чегара хизмати.

Натижада қурилиш ишлари тўхтатилган. Кўп ўтмай Баткен ва Исфара туманининг ҳукумат вакиллари ва чегарачилари йиғилиб, музокара олиб борди.

«Чегарадаги вазият, мухтор вакилнинг ва куч тизимларининг назоратида, ҳозир вазият тинч», — деб билдирди ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллиги.

Тожикистоннинг МХДҚ воқеа Исфара шаҳрига қарашли Хожа-Аъло қишлоғида бўлганини маълум қилди. Қўшни давлатнинг махсус хизмати маълумотига кўра, қишлоқ яшовчилари ўзининг эски сув қувурларини алмаштириш ишларини бошлаган вақтда 25-30 қуролли Қирғизистон чегарачилари келиб, ишни тўхтатишни талаб қилишган.

Бундан ташқари, Тожикистоннинг МХДҚ қирғизистонлик чегарачилар яшовчиларга ўқ отганини айтмоқда. Бироқ Баткен вилоятининг маъмурияти бу маълумотни ҳақиқатга тўғри келмайди деб билдирди.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасининг умумий узунлиги 970 километрни ташкил қилади. Бугунги кунда унинг 504 километри аниқланиб, қолган аниқланмаган ҳудудларда икки давлатнинг яшовчилари ўртасида тез-тез жанжал чиқиб туради. Баъзан жанжал натижасида яшовчилар турлича жароҳат олиб, бир нечта Қирғизистон чегарачилари ҳалок бўлган.