«Бутун Қирғизистон»нинг тарафдорлари парламент сайловини 20-декабрда ўтказишни талаб қилишди

356

26 октябрда МСК биноси олдига «Бутун Қирғизистон» партиясининг элликка яқин тарафдори митингга чиқди. Улар МСК томонидан 20 декабрга тайинланган парламент сайловини жилдиришга қарши эканликларини билдиришди.

Йиғилганлар «МСКга босимни тўхтат!», «Ҳуқуқий майдонга қайтинглар», «МСКдан қўлингни торт», «Бош қонунга бўлган ҳужумни тўхтатинглар», «Конституцияни ўрнига қўй» ва «Мен маъқул эмасман», «Сен хон эмассан» деган ёзувлари бор плакатларни ушлаб туришди.

Талабларини бажариш учун президент вазифасини бажарувчи ва бош вазир Садир Жапаровга мурожаат қилишди.

“«Биримдик», «Мекеним Қирғизистон» ва «Қирғизистон» партиясидан иборат кишилар Жогорку Кенешда қайта ислоҳот ўтказиш баҳонаси билан сайловни 2021 йилнинг июнь ойигача жилдиришди. Аниқроғи, улар ваколатларидан ўз билармонлик билан фойдаланишди, қонун доирасидан чиқиб кетишди. Сиздан [Садир Жапаровдан — ред.] бош қонунни сақланишини ва қонун доирасига қайтишни сўраймиз”, — деди митингчилардан бири.

Шунингдек улар мазкур мурожаатнинг ёзма турини МСКга ва Садир Жапаровга топширишларини таъкидлашди. Бундан ташқари, 28 октябрда муддати тугайдиган парламентни тарқалишини талаб қилишди.

Адахан Мадумаров: «Бу бевосита ҳукуматни босиб олиш»

«Бутун Қирғизистон» сиёсий партиясининг лидери Адахан Мадумаров 23 октябрда амалдаги ҳукуматни Конституцияни ўзгартиргунча парламент сайловини ўтказмай туришини «жиноятчилик», «узурпация» деб атаган.

“Қирғиз халқи ҳаммасини билиб турибди, амалдаги ҳукумат «мен ўзим судман», «мен биламан», «мен истайман» деган жуда хавфли йўлни танлаб олди, бу яхшиликка олиб келмайди. Президент вазифасини бажарувчи референдум эълон қилолмайди, Конституцияга ўзгартириш кирита олмайди. Бунинг устига буни Жогорку Кенеш билан қилолмайди, сабаби бу парламентнинг ҳуқуқлари 28 октябрда тўхтайди. Тарих олдида улар жиддий саволларга жавоб беришади”, — деган Мадумаров.

Шунингдек, МСКнинг аъзоларини сўроққа чақиртириш бу муассасанинг ишига бевосита аралашиш эканини қўшимча қилди. Унинг айтишича, сайлов эълон қилиниб, жараён давом этаётган вақтда унинг аъзоларини чақиртириб олишга қонун рухсат бермайди.

“Биз кишига [Садир Жапаровга — ред.] қарши эмасмиз, бизнинг сиёсатига қаршимиз. «Биз ҳар бир одамнинг ишончини оқлаймиз» деб келдими оқласин, «халқнинг талаби билан келдик» деяпти, талабини бажарсин, «биз тоза ишлаймиз» деб келдими ишласин, бироқ «мен биламан», «мен хоҳлайман», «мен шундай қиляпман» деган «мен», «мен» деганни тўхтатиш керак”, — деган лидер.

Сайловнинг жилдирилиши

Қирғизистонда парламент сайлови 4 октябрда ўтган. Бироқ унда ташвиқот вақтида ва сайлов вақтида кўплаган қонунбузарликлар бўлган. 5 октябрда сайлови натижасига қарши бўлганлар Бишкекнинг Ала-Тоо майдонига йиғилишган, бу президент ва ҳукуматнинг истеъфосига олиб келган.

Марказий сайлов комиссияси 6 октябрда сайлов натижасини бекор қилиб, такрорий сайловни 20 декабрга белгилаган. Шунингдек 22 октябрда Жогорку Кенешнинг бир нечта депутати конституциявий ислоҳот ўтказишни ва сайловни жилдиришни таклиф қилган қонун лойиҳасини таклиф қилган.

23 октябрда президент вазифасини бажарувчи ва бош вазир Садир Жапаров мазкур қонунни имзолаган. Унга кўра парламент сайлови июнгача жилдирилган.

24-декабрда МСК раисаси Нуржан Шайлдабекова 20 декабрга тайинланган парламентнинг такрорий сайловини бекор қилганини билдирган. Бундай қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди қабул қилган. МСК суд қарори устидан шикоят қилади.