Видео: Аравонда милиционерга қўл кўтарган киши икки кунга қамалди

313

Ижтимоий тармоқларда 24 октябрда номаълум киши милиция ходимига қўл кўтарган видео тарқалди. Видеода номаълум киши милиционер билан сўзлашишга ҳаракат қилаётгани, кейинроқ унинг юзига муштлаб урганини кўриш мумкин. Кўп ўтмай ҳуқуқ тартибот органи ходимлари ушлаб, ерга ётқизган. Видео шу билан тугаган.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати воқеа 23 октябрда Аравон туманининг Юсупов қишлоқ ҳудудида бўлганини билдирди. Милициядан 37 ёшдаги гумондор олдин ҳам икки марта «Бебошлик» учун судланганини айтишди.

Ўш ВИИБининг версияси бўйича ходим ишдан чиқиб уйига кетаётган вақтда гумондор «тилга олиб бўлмас сўзлар билан сўкиб, сабабсиз мушт билан юзига ва бўйнига урган».

24 ёшдаги ходим қандай жароҳат олганини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди. Гумондор Аравон ТИИБининг вақтинча сақлаш жойига 48 соатга киритилган.