Финпол «Қирғиз темир йўли» давлат ишхонасининг ходимлари вагонларни майдалаб кесиб, темирга ўтказиб юборишганини маълум қилди. Муассаса давлатга катта зарар келтирганини, унинг миқдори аниқланаётганини айтди.
Вагонларни темирга ўтказишга рухсат қоғозлари берилган эмас, молия полицияси билдиришича, давлат ишхонасининг ходимлари бу ишни шахсий манфаат учун қилишган. Улар «Лавозимни суиистеъмол қилишда» айбланишмоқда.
Фирибгарлик ва пул олиш
Июнь ойида «Қирғиз темир йўли»нинг собиқ ва амалдаги раҳбариятининг тўрт одами, уларнинг орасида таъминловчи компаниянинг вакили ҳам қўлга олинган. Улар «йирик миқдордаги товламачилик қилиш» бўйича гумонланган. Қўлга олиш давлат сотиб олишларни амалга оширишда пул олиш ҳақидаги иш асосида олиб борилган.
Суд экспертизаси ва Ҳисоб палатасининг аудити давлатга «анча моддий зиён» келтирилганини аниқлаган.