21 октябрда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ИИВнинг тергов хизматига сўроққа чақирилди. Чақирув қоғозининг суратини МСКнинг аъзоси Гулнара Журабаева ўзининг фейсбук саҳифасига жойлади.
Чақирувда Журабаева гувоҳ қатори чақирилаётгани ёзилган.
Ички ишлар вазирлигининг ходимлари МСКнинг аъзоларини сўроққа олиб кетишга ҳаракат қилганини маълум қилди. МСКнинг аъзолари зудлик билан мажлисга йиғилиб, бу ҳаракат бўйича ОАВларига маълум қилишни режалаштиришган.
МСК раисасининг ўринбосари Абдижапар Бекматовнинг айтишича, сўроққа улар 5-6 октябрда ўтган оммавий тартибсизликлар бўйича чақирилган. Бироқ МСК аъзолари тартибсизликларга алоқаси йўқ эканлигини айтиб, қаршилик кўрсатганда ИИВ ходимлари қайтиб кетган.
Журабаева йиғинда сўроққа чақиришни «мустақил конституциявий органга нисбатан таҳдид» деб ҳисоблашини билдирган.
ИИВ МСК аъзоларини 5-6 октябрда Бишкекда бўлган тартибсизликларга боғлиқ судгача бўлган текширув бўлаётганини айтиб, мазкур воқеага туртки бўлган сабабларни аниқлаш мақсадида гувоҳ қатори сўроқ қилиш учун МСК биносига ИИВ ходимлари борганини билдирди.
Бу масала Жогорку Кенеш йиғинида кўтарилган. Унда Ички ишлар министрининг ўринбосари Эркебек Аширходжоев сайлов вақтидаги қонунбузарликлар бўйича маълумотлар МСКга берилганини айтган. Улар томонидан ҳеч қандай чора кўрилмагани учун «Эътиборсизлик» моддаси бўйича судгача бўлган текширув бошланиб, МСК аъзолари гувоҳ қатори ўтишини билдирган.
Сайловда МСК томонидан қандай камчиликлар бўлган.
4 октябрда Қирғизистонда парламент сайлови бўлиб ўтди. Бироқ сайлов натижасидан норози бўлган партиялар митингга чиқиб, митинг куч тизимлари билан тўқнашувгача етиб, натижада бир киши ҳалок бўлган. Намойишга чиққанлар Оқ уйни, сўнгра МХДҚ биносини босиб олишган. Кейинчалик МСК сайловни бекор қилган.
МСК аъзоси Атир Абдрахматова парламент сайлови МСК томонидан қонунбузарликлар билан ўтганини билдирган. Унинг айтишича, МСК овозларни сотиб олиш, маъмурий ресурслардан фойдаланиш фактларига чора кўрмаганини, сайлов участкаларининг чегараларини белгиламаганини ва турли баҳоналар билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ҳаракатсизлигини яширган.
Бундан ташқари, Абдрахматова 5 октябрда бўлган воқеаларга тўлиқ МСКнинг аъзоларини жавобгарлигини, сабаби МСКнинг юқорида айтилган ҳаракатлари шу воқеаларга олиб келганини таъкидлаган.
У ҳамкасбларини, асосан МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабековани ҳаракатсизлиги учун танқид қилиб, 16 октябрда МСКнинг аъзолигидан кетиш ҳақида ариза ёзган.
Парламент сайлов қайта ўтказилади
МСК 21 октябрда йиғинда Жогорку Кенешга депутатларни такрорий равишда сайлаш 20 декабрда ўтишини маълум қилди.
«Ала-Арча» резиденциясида ўтган Жогорку Кенеш йиғинида «Бир Бол» партиясининг лидери Альтинбек Сулайманов депутатлардан сайлов қонунига ўзгартириш киритиш қонун лойиҳасини кўриб чиқишни сўраган. Сулайманов сайлов бўсағасини 3 фоизга тушириб, №2 формани бекор қилиб, сайловга гаровини 1 млн сомга туширишни таклиф қилган.
Унинг таклифини депутатлар «Ата Мекен» фракциясидан депутат Канибек Иманалиев қўллаб, сайлов қонунига ўзгартириш киритиш кераклигини таъкидлаган.
*Бу вақтгача премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров бир мандатли сайлов ўтказишни ва конституциявий реформалар олиб боришни таклиф қилган. Кўп ўтмай у биринчи парламент сайловини ўтказиб, Конституцияга ўзгартириш киритиш кераклигини айтган.
Пример-министр ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров Жогорку Кенешга Марказий сайлов комиссиясининг 12 аъзоси ичидан президентнинг квотаси билан сайланган тўрт аъзосини чақиртириб олиш ҳақида хат жўнатган.
Шайлдабекова бу қонунга қарши бўлишини айтган. У "«Жогорку Кенеш тарқалишига, Жогорку Кенешдаги фракцияларнинг таркибини ўзгаришига, президентнинг ҳуқуқларини тўхтатилишига боғлиқ Марказий сайлов комиссиясининг таркибининг иши тўхтатилмайди»” — деб бош қонунга таяниб фикр билдирган. Шунингдек, Шайлдабекова Жогорку Кенеш қарорни қонун асосида қабул қилинишига ишонишини таъкидлаган.