Жапаровнинг «иқтисодий амнистияси» қонунга қарши келадими? Бу ҳолда Матраимов қамалмайдими?

444

Президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров бюджетни тўлдириш ва ўлканинг ташқи қарзини тўлаш учун «иқтисодий амнистия» эълон қилди. У порахўрларга, қонун бузган амалдорларга ва тадбиркорларга ўғирланганларни ихтиёрий равишда қайтариб беришни таклиф қилиб, бунинг учун жазонинг барча турларидан бўшатишни ва махфийликни ваъда қилмоқда.

Жапаровнинг расмий билдируви тўлиқ бу ерда.

Бу амнистиянинг нимаси аҳамиятли эканини тушунтириб берамиз.

Қисқача

Жапаровнинг «иқтисодий амнистия»си амалдаги қонунларга қарши. Қолгани эса уларнинг орасида Райимбек Матраимовга амнистия қўллаш, бу қарама-қарши келган қонунлар ўзгартиб, ўзгартирилмаганини ва бу амнистиянинг матни ўзгаришсиз қолиш-қолмаслигига боғлиқ бўлади.

Батафсил

Иқтисодий амнистия нима?

Иқтисодий амнистия — бу одамларнинг иқтисодий жиноятларини қонунийлаштиргандан кейин кечириш. Бу масалан, сиз кўчмас мулкингизни яшириб келсангиз, кейин ўз ихтиёрингиз билан декларацияда кўрсатсангиз, яширганингиз учун жазога тортилмайсиз деган гап. Мана шундай воқеа 2015 йили қирғизистонликлар солиқни ўз вақтида тўламагани учун айбларини кечганда бўлган.

Иқтисодий амнистия жиноий қилмишларни кечиришни тушунтирмайди.

Келинглар, ҳозирча буни унутиб, Жапаровнинг билдирувини таҳлил қилайлик.

Амнистия коррупционерлар учунми?

Бошқа нарсалардан ташқари, Жапаров коррупционерларга агар уларнинг ўзлари схемаларини очиқлаб, кўрсатган зарарларини ҳаммасини тўлаб беришса, амнистияни ваъда қилмоқда.

Биринчидан, иқтисодий амнистия жиноий жавобгарликка тортишга мослашган эмас.

Иккинчидан, ҳозирги қонунлар бўйича порахўрларга амнистия берилмайди.

Бир марталик акция

Жапаров схемаларни очиқлашга ва давлатга келтирилган зарарни ўрнини тўлдиришга 30 кун бериб, амнистия «бир мартагина» қўлланилади деб огоҳлантирди.

Қонун бўйича амнистия унга имзо қўйилгунча бўлган барча жиноятларга қўлланилади. Шу сабаб, агар амнистия қўлланиладиган бўлса, бу бир кунда бўлмайди. Амнистияни у кучга киргунча жиноят қилганларнинг ҳаммасига қўллаш мумкин. У қачон бўлиши ҳозирча номаълум.

Қўшимча, амнистия қўллаш премьер-министр 1ки президентнинг эмас, суднинг қарори орқали амалга ошади.

Дахлсизлик ва махфийлик

«Мен декларацияланувчи мулклар билан даромаднинг дахлсизлигига КАФОЛАТ БEРАМАН. Мулкни ва даромадни ихтиёрий равишда декларациялаш процессида сир сақланади», — деб ёзилган Жапаровнинг расмий билдирувида.

Биз олдин айтганимиздай, Жапаров ҳеч нарсага кафолат беролмайди. Сабаби амнистия эълон қилиш қарорини суд қабул қилади.

Кимга ва қайси йўл билан амнистия беришни суд ҳал қилади. Биринчидан одамга нисбатан амнистия қўллаш учун, у айбдор деб топилиб ёки унга нисбатан тергов ишлари бошланган бўлиши керак. Иккинчидан, амнистия ҳамма ҳолларда ҳам жазодан тўлиқ озод қилмайди. У жазонинг айрим қисмларини енгиллаштириши мумкин. Учинчидан, коррупция учун қаралган эмас.

Жапаровнинг билдирувида коррупциядан бошқа жиноятлар аниқ кўрсатилмаган. Бироқ ҳозирги қонунда амнистия кўрсатилмаган 41 ҳолат кўрсатилмаган.

Матраимовлар нима бўлади?

Ҳозирги вақтда божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов коррупция бўйича айбланиб, МХДҚнинг тахминий ҳисоби бўйича 2 млрд сомга яқин давлатга келтирган зарарни тўлаб беришга рози бўлди. Агар Матаримов айбдор деб топилса, унга нисбатан амнистия қўлланиладими — бу савол жавобсиз қолмоқда.

Жапаровнинг амнистияси ишлаши учун уни қонун лойиҳасига мослаштириб, жамоатчилик муҳокамасига чиқариш керак, шундан сўнг парламентда уч тинглов ўтади — бунга бир ойдан ортиқ вақт кетади ва бу вақт ичида матн ўзгариб кетиши мумкин.

Матраимов айбдор деб топилди деб ҳисоблайлик. Бундай ҳолда воқеа бир нечта вариантда ривожланиши мумкин.

Биринчи вариант — Жапаровнинг амнистияси бир неча бошқа қонунларга қарши келгани сабаб, олдин ўша қонунларни ўзгартириш керак. Агар ўша қонунларга ўзгартириш киритиб, амнистиянинг шарти шу бўйича қолса, унда Матраимов амнистияга кириб қолиши мумкин ва «жазонинг ҳамма туридан» озод қилиниши эҳтимоли бор.

Иккинчи вариант — парламент ва президент вазифасини бажарувчи қонунга қарши келган ҳолатларга эътиборсиз бўлиб, Жапаровнинг амнистиясини ўзгартирмасдан қабул қилади. Ундай бўлса, судда икки хил танлов бўлади: Жапаровнинг амнистиясини Матраимовнинг ишига қўллаб, жиноий жавобгарликдан озод қилади ёки озодликдан маҳрум қилиш муддатини қисқартиради. Сабаби бошқа қонунлар бунга йўл бермайди.

Учинчи вариант — Жапаровнинг амнистияси амалдаги қонунга қарши бўлгани учун умуман қабул қилинмайди ёки қарама-қаршиликлар бўлмайдиган қилиб матн ўзгартирилади. Бундай бўлса Матраимов амнистияга илинмайди. Зудлик билан колонияга бориши керак.