МХДҚ Олий судда коррупция схемасини аниқлади

306

МХДҚнинг матбуот хизмати Антикоррупция хизмати Олий суднинг хизмат ходимлари билан «СБИ» IT-компанияси ходимларининг ўртасидаги коррупция схемасини аниқлаганини билдирди.

МХДҚ шу фактлар асосида «Коррупция» моддаси бўйича судгача бўлган текширувни бошлади.

МХДҚнинг маълумоти бўйича Евроиттифоқ 2016 йили «маҳаллий суд» номли автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқишга ва киритишга грант ажратган. Бу системани «СБИ» компанияси тузади.

Бироқ тергов версиясига кўра, компания раҳбари Олий суд раҳбарияти билан енг ичида иш битириб, пулларнинг бир қисмини ўзлаштириб, ишламаган ва эскирган дастурни беришган. Шунингдек дастур ҳамон балансга олинмаган ва 2020 йилнинг ноябрида техник қўлловсиз қолади.

«Шу сабаб мазкур фактни яшириш мақсадида Олий суд раҳбарияти бошқа IT компания билан янги дастурни ишлаб чиқишга ёлғон шартнома тузиш ҳақида қарор қабул қилган. Бироқ [шартнома] яроқсиз дастурни кейин алмаштириб қўйиш билан бирга бюджетни 8 млн сом маблағига тузилган», — деб тушунтирди МХДҚдан.

МХДҚнинг махсус комиссияси «СБИ» компанияси «маҳаллий суд» муҳитига кириш имконига эга бўлгани сабаб, Рўйхатга олиш хизматининг кириш имкони чекланган ахборот базасининг «ФҲДЁ», «Паспорт» ва «Манзил ахборот бюроси» системаларидан маълумотларни четга чиқиб кетганини аниқлаган.

МХДҚнинг ходимлари 21 октябрда Олий судда, «СБИ» компаниясининг офисларида ва ходимларнинг яшаш жойларида тинтув ўтказиб, буюм далилларни олишган.

“Тергов натижаси бўйича шу куни жиноятда гумон қилиниб, «СБИ»нинг ва Олий судга қарашли «Адилет сот» Давлат технологиялари муассасасининг етакчилари қўлга олинди. Улар МХДҚнинг ТИЗОсининг УКИсига киритилди”, — деб маълум қилишди давлат қўмитасидан.

МХДҚнинг Коррупцияга қарши хизмати бу ишга алоқаси борларни қидиришни режалаштирмоқда.