20-октябрда Ўш вилоятининг Қорасув туманида 34 ёшли криминал авторитет қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, бу вақтгача ҳуқуқ тартибот органларига Ўш вилоятининг яшовчиси мурожаат қилган. Жабрланувчининг айтишича, қўлга олинган жиноятчи уни бир неча ойдан бери қўрқитиб, 100 минг сом ёки 500 квадрат метр ерни ўтказиб беришни талаб қилган.
«Қўлга тушган Ж. У. олдин Россия Федерациясида “қароқчилик” учун судланган. У криминал муҳитда “положенец” лақабига эга. Гумондор уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қатори ИИМнинг оператив рўйхатида туради», — деб айтилади ИИМнинг маълумотида.
ИИМнинг ҳудудлараро бошқармаси мазкур фактни «Товламачилик» моддаси билан рўйхатга олиб, судгача бўлган текширув ишларини бошлади. Гумондор 10 минг сом олаётган вақтда қўлга тушган.