МХДҚ Бишкекда криминал авторитет Қамчи Қўлбаевни қўлга олди

420

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси 22-октябрда Бишкекда криминал авторитет Қамчи Қўлбаевни қўлга олди. Қўлбаев уюшган жиноий гуруҳнинг лидери.

У «Авангард» спорт клубида ушланган. Бироқ махсус хизмат Қўлбаев нима учун қўлга олинганини кейинчалик маълум қилишини билдирди.

Тўрт ой олдин Бишкек ШИИБи Қўлбаевнинг УЖГга кирган тўрт кишини қўлга олган. Улар қурол-яроқларни ноқонуний айлантириш ва пул талаб қилишда гумонланган.

Бу вақтгача МХДҚнинг янги тайинланган раҳбари Қамчибек Ташиев «Қўлбаев қонунни бузса қўлга олинади» деб билдирган.

Хавфсизлик кенгашининг собиқ ўринбосари Ўмурбек Суваналиев журналистларга берган интервьюсида «ўлкани криминаллар бошқараётганини» айтган.

«Жиноятчилар ҳукуматга келиб ўтроқлашиб қолди. Уюшган жиноятчилик билан давлатнинг порахўр амалдорларининг аралашуви мафия деб аталади. Шу мафия, бугун, бевосита давлатни бошқармоқда», — деган у.

Камчи Кўлбаев ким?

Камчи Кўлбаев ИИВда уюшган жиноий гуруҳнинг лидери қатори рўйхатга олинган. Муассасанинг маълумотига кўра, 2018 йили унга 424 киши кирган.Камчы Кольбаева называют «коронованным вором в законе»

У Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг энг таниқли "криминал авторитет"лардан бири ҳисобланади. У 2012 йили жиноий гуруҳни ташкил қилиш, гиёҳванд моддалар сақлаш, ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик қилиш ва одам ўғирлаш айблари бўйича қўлга олинган.

Бишкек шаҳар суди 2013 йили Кўлбаевни уч йилга озодликдан маҳрум қилиб, у жазосини №47 қамоқда ўтаб, 2014 йили озодликка чиққан. "Криминал автоитет" қамоқдан чиққандан кейин АҚШ давлат департаменти Камчи Кўлбаевнинг жиноий гуруҳи томонидан уюштирилган «молия механизмларининг бузилишига олиб келувчи» маълумотлар учун мукофот қатори миллион долларгача маблағ ваъда қилган.

2012 йили АҚШ президенти Барак Обама энг катта гиёҳванд гуруҳ қатори Кўлбаевни «қора рўйхатга» киритган. 2017 йили эса АҚШнинг молия вазирлиги ҳам уни «қора рўйхат»га киритиб, Кўлбаевни «Братский круг» халқаро жиноий гуруҳнинг бир бўлаги деб билдирган.

2018 йили ёзда Коррупция ва уюшган жиноятчиликни текшириш бўйича марказнинг (OCCRP) суриштирувчи журналистлари Кўлбаевнинг Дубайдаги уйини аниқлашган. Уларнинг маълумоти бўйича криминал Dubai Marina туманида Bahar 1 кўчасидан мулк сотиб олган — у ердаги мулкларнинг баҳоси 400 минг доллардан 700 минг долларгача етади.