Жапаров Давлат миграция хизматининг раҳбарлигига «Мекенчил»даги партиядошини тайинлади

304
Таштанбек Каймазаров. Сурат: Акипресс

Ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар қилишича, премьер-министр ва президент вазифасини бажараётган Садир Жапаров Давлат миграция хизматининг раҳбари этиб Таштанбек Каймазаровни тайинлади. У «Мекенчил» партиясининг қаторига киради.

МСКнинг маълумотига кўра, Каймазаров «Мекенчил»нинг рўйхатида 42-ўринда туради, у шаҳардаги «Мадина» бозорида администратор бўлиб ишлаган.

«Мекенчил» партиясини Садир Жапаров ўзининг сафдош дўсти Камчибек Ташиев билан бирга тузган. Ташиев ҳозирда МХДҚнинг раҳбарлик лавозимида ишлайди.

Бу Жапаров юқори лавозимларга «Мекенчил» партиясидаги номзодларни кўрсатиши биринчиси эмас.

Жапаров бу вақтгача олти вилоят раҳбарларини алмаштирган. Уларнинг орасидан иккиси — Абсаттар Сиргабаев билан Сабиркул Ашимбаев, МХДҚнинг янги раҳбари Камчибек Ташиевдай «Мекенчил» партиясининг таркибига киради.