Тилек Токтогазиев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди

53

21 октябрда «Ала-Арча» резиденциясида депутатлар Тилек Токтогазиевни қишлоқ хўжалиги министри қилиб сайлади. Токтогазиев олдин премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровни танқид қилиб келган. Журналистларга ёш сиёсатчи Жапаровнинг сўнгги қарорлари унга «ёққанини» айтди.

Собиқ министр Эркинбек Чодуев ўз истаги билан ишдан кетгани маълум қилинди.

Аввалроқ Токтогазиев ҳам Жапаров каби ҳукумат раҳбарлигига номзод бўлган. Шунингдек уюшган жиноятчиликка қарши ўтган митингда ҳам қатнашган. Унда Жапаровни премьер бўлишини талаб қилган қилган тарафдорлари билан митинг иштирокчилари ўртасида тўқнашув бўлиб, Токтогазиев бошидан яраланган.

Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида 7 октябрдаги митингда сўзлаган «Ата Мекен» партиясининг номзоди Тилек Токтогазиев «Мекенчил» партиясининг лидери Камчибек Ташиев «ҳукуматни қайта Матраимовлар билан Жээнбековларга берайин демоқда» деб айблаган. Унинг айтишича, у мазкур кланлар билан олдиндан музокара олиб борган.

“Биз мухолифат партиялар Бишкекда шартнома тузаётганда биргина партия қўл қўймай чиқиб кетган. Бу «Мекенчил» партияси, у Ташиев. Ташиев охиригача турмай чиқиб кетди. Бу Матраимовлар, Жээнбековлар билан сўзлашиб олиб, "чимкириқ" парламентдаги кўпчиликни олиб келиб, ҳукуматни яна Матраимовлар билан Жээнбековларга берайин деяпти. Бу [Ташиев] сотқин. Шу сабаб Ташиев ҳам кетсин”, — деб билдирган Токтогазиев.

Жапаров «Мекенчил» партиясининг тенг ҳуқуқли асосчиси. Ташиев иккиси фақат партиядош эмас, яқин дўстлардан бўлишади. Жапаров ҳукуматга келгандан кейин Ташиевни МХДҚ раиси қилиб тайинлади.

Токтогазиев 4 октябрдаги парламент сайловига мухолифатнинг «Ата Мекен» партияси билан қатнашган.