Президент вазифасини бажараётган Садир Жапаров ИИВ раҳбарининг ўринбосари Памирбек Асановни ишдан бўшатди. Жапаров Асановнинг ўрнига, ИИВнинг раҳбари Улан Ниязбековнинг таклифи билан Эркебек Аширхожаевни тайинлади. Ички ишлар министрининг ўринбосарлигидан аввалроқ бўшатилган Алмазбек Орозалиевнинг ўрнига Октябрь Урманбетов тайинланди.
Урманбетов ҳақида кўп маълумот йўқ. У 2016 йилнинг апрелидан 2019 йилнинг январигача Иссиқкўл ВИИБининг раҳбари бўлиб ишлаган.
Янги ўринбосари Эркебек Аширхожаев бу лавозимга келгунча ИИВнинг Тергов бошқармасини бошқарган. Олдинги президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Кадир Атамбаевнинг айтишича, Аширхожаев — отасига нисбатан қўзғалган жиноий ишларнинг бирида терговчи.
«Аширхожаев ИИВнинг тергов хизмати раҳбари ва Райим Матраимовнинг қариндоши Памир Асановга бош эгади», — деб ёзган у.
Ишдан бўшатилган Памир Асанов ИИВ раҳбарининг ўринбосарлигига 2019 йилнинг 13 августида келган. У 2019 йилнинг 7-8 августларида олдинги президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш вақтида Қўйтош воқеасидан кейин «милиция манфаатини сотгани ва унга нисбатан ишончни йўқотилгани учун» хизматдан олинган Курсан Асановнинг ўрнига келган.
Памирбек Асанов бу лавозимга тайинланиши билан у собиқ божхона ходими Райимбек Матраимовнинг қариндоши бўлиб ҳисобланади деган сўзлар айлана бошлаган. Памирбек Асановнинг ўғли собиқ божхона ходимининг опаси Фарида Матраимованинг қизини турмуш ўртоғи. Кейинчалик ИИВ бу маълумотни тасдиқлаган.
Бундан ташқари, Памир Асанов атрофида унинг ёшига боғлиқ тортишувлар юзага келган. Бунга Асанов 55 йиллик маросимидан кейин бу хизматда ишлаётгани сабаб бўлган. Қонун бўйича у истеъфога кетиши керак.
Қонунга кўра, ички ишлар органларида профессор-ўқитувчи таркиби билан илмий даража си бор ходимлар 60 ёшгача қола олади. Бундан ташқари, 60 ёшгача «юқори бошқарувчи таркиб»да ишлашга ҳақла. Уларга генерал-майорлар, генерал-лейтенантлар ва генерал-полковниклар киради.
Асановнинг резюмесида ўқитувчилик тажрибаси йўқ ва у милициянинг полковниги — қонун бўйича у «ўрта ва юқори бошқарувчилик» гуруҳига киради ва 55 ёшгача ишлай олади.
Памир Асанов 2020 йилнинг 15 январида парламент йиғинига тайёрланмай келгани учун танқид қилингани билан маълум. Бу йиғинда ҳуқуқ тартибот органларининг оилавий зўравонлик масалалари бўйича ҳаракатсизлиги муҳокама қилинган эди.
Унда парламентнинг вице-спикери Аида Касималиева ИИВ раҳбарининг ўринбосарини «ёш бола» деб танқид қилган.
ИИВ раҳбарининг ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Памирбек Асанов Ўш ШИИББнинг раҳбари, кейин Бишкек ШИИББ раҳбарининг ўринбосари хизматида ишлаган. Бироқ бу кенг жамоатчиликка маълум эмас.