МХДҚ қарашли Антикоррупция хизмати божхонадаги коррупцияга алоқаси бор бўлиши мумкин ва Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг атрофидаги 40 одамни аниқлади. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.
«Бу одамларнинг юрган жойи бизга маълум. Биз уларнинг мазкур коррупция схемасига алоқасини аниқлаш бўйича фаол иш олиб бормаяпмиз», — деб хабарлашди махсус хизматдан.
МХДҚ билдиришича, махсус хизмат божхона тармоғидаги Матраимовнинг унинг атрофидагиларни ва бошқа хизматдагиларни коррупция ишларини аниқлашни давом эттирмоқда.
«Судгача бўлган текширув асосида махсус хизмат вакиллари божхона хизматининг фаолиятини текширишмоқда. Шунингдек, давлат бюджетига келтирилган зарарнинг миқдорини аниқлаш ишлари бормоқда», — дейишди МХДҚдан.
МХДҚ божхонадаги коррупция бўйича судгача бўлган текширувни президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров билан МХДҚнинг янги раҳбари Камчибек Ташиевнинг билдирувларидан кейин бошлади.
«Журналистик суриштирувларда келтирилган фактларни ўрганамиз. Эртага топшириқ бераман Матраимовни топиб, агар айбдор бўлса жавобгарликка тортиш учун. Ҳеч қандай Матраимовларга, коррупционерларга бошқаришга йўл бермаймиз. Йўқ мен бугун топшириқ бераман, уни ушлаш учун, агар Қирғизистонда бўлса», — деб билдирган Ташиев.
9 октябрда МХДҚ ўзбекистонлик чегарачилар томонидан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш вақтида Тилек Матраимов қўлга олинганини хабар қилишган. Ўш шаҳар суди Матраимовни 9 ноябргача қамоқда қолдирган. Бироқ 15 ноябрда Ўш вилоят суди унинг эҳтиёт чорасини қайта кўриб чиқиб, уй қамоғига чиқарган.
Тергов ва реакция
Қирғизистонда кўп йиллар давомида республика ҳудудидан контрабанда ташиб ўтишга йўл қўйган коррупция схемаси ишлаб келган. Бу ишнинг бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бирга расмга тушган ва собиқ президент Жээнбековнинг қасамёд маросимига қатнашган бизнесмен Хабибулла Абдукадир турган.
Суриштирувда журналистлар бу контрабанда схемасининг борлигига далил келтиришган, манбаларнинг бири Аеркен Саймаити бу қандай ишлашини айтиб берган. Божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияни яширганини, бу ўз навбатида яширин бизнеснинг ишлашини таъминлаб турганини билдирган.
Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб, шахсан ўзининг ёрдами билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ чиқарилганини айтиб берган. Кейин Молия полицияси мазкур маълумотни тасдиқлаб, бу маблағни млрддан ошади деб билдирган. Саймаити суриштирув ҳаракатлари маълум қилингунга қадар 2019 йилнинг ноябрь ойида Истанбулдаги кафеларнинг бирида ўлдирилган.
Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органи ходимлари билан махсус хизмат жамоатчилик талаби билан очиқланган фактлар бўйича текширув бошланганини билдиришган. Лекин натижа бўлмаган. Саймаитининг ўлимини текшириш бўйича депкомиссия ҳам тузилган, бироқ ишнинг натижаси ўша вақтда Матраимовнинг қамалишига олиб келмаган.
Бироқ журналистик суриштирувга қирғизистонликлар реакция қилиб, улар бир неча марта коррупцияга қарши митингга чиқишган. Айримлари фейк-аккаунтларнинг ҳақоратига хам учрашган. Фейк аккаунтлар суриштирувчи журналистларни ёмонлаб, Матраимовларнинг позициясини ҳимоя қилишган. Матраимовлар эса бир нечта нашрларни, уларнинг орасида «Клооп»ни судга беришган — улар суриштирувлардан уларнинг фамилияларини олиб ташлашни талаб қилиб, материал устида ишлаган барча журналистларнинг исмларини билгилари келган.