Сооронбай Жээнбеков 15 октябрда президентлик ваколатларини топширди. Жээнбеков хизматдан кетгандан кейин бир қанча имтиёзларни берадиган собиқ президент деган мақомга эга бўлди.
«Президент фаолиятининг кафолатлари ва собиқ президентнинг мақоми ҳақидаги» қонунга мувофиқ, Жээнбеков умрбод берилувчи ёрдам пулига, уларнинг орасида тиббий ёрдам хизматига эга бўлади.
Қонун бўйича Жээнбеков ва унинг оила аъзолари Қирғизистон ҳудудида умрбод давлат назорати хизмати томонидан ҳимоя қилинади.
Бундан ташқари, президент, турмуш ўртоғи ва вояга етмаган болалари бепул тиббий хизмат билан таъминланади.
Жээнбековнинг дахлсизлиги сақланади, уни президентлик вақтидаги бирор бир ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Бундан ташқари собиқ президентни тинтув қилишга ёки сўроқ қилишга рухсат берилмайди.
Жээнбековнинг дахлсизлиги унинг барча мулки билан транспортига ҳам тааллуқли.
Собиқ президент пенсия ёшига етгунча тахминан 103 минг сом миқдоридаги президентнинг бир ойлик маошининг 75 фоизи миқдоридаги пенсия билан умрбод таъминланади.
Собиқ президент пенсия нафақа ёшига етганда шу миқдордаги пенсия чекланади. Қўшимча тўловлар маошининг камайишига ёки кўпайишига қараб ўзгариши мумкин.
Жээнбеков давлат томонидан оладиган моддий ёрдамдан ташқари у учун айрим хизматлар умри давомида бепул бўлади. Масалан, аэропортлар билан аэровокзаллар, темир йўл вокзалларнинг ва бекатларининг расмий одамлар ва делегациялар учун ажратилган залларидан фойдаланиш, алоқа хизматлари, почта ва телеграф юборишларнинг барча турлари.
Бундан ташқари собиқ президентга умри давомида берилувчи имтиёзларга Қирғизистон ҳудудида давлат ҳимоясига олиш киради, шунингдек унга умрбод фойдаланишга давлат уйларидан бири берилади.
Турар-жой, транспорт воситалари ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича харажатлар давлат томонидан тўланади.
Агар собиқ президент вафот этса, давлат унинг оиласига ҳар ойда собиқ президент нафақасининг олти бараварига тенг ёрдам пул тўлаб туради.
Бироқ, қонунга кўра олдинги давлат раҳбарини собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш ҳам мумкин. Унда автоматик равишда барча имтиёзлар тўхтатилади. Жээнбеков давлат раҳбари бўлган вақтда, 2019 йили собиқ президентларнинг дахлсизлигидан маҳрум қилиш механизмларини кўриб чиқадиган қонун лойиҳаси имзоланган.
Қонунга кўра, собиқ президент мақомидан ва дахлсизлигидан ажраб қолиши мумкин — бу бош прокурор собиқ президент давлат хизматида ишлаган вақтда жиноий ишга қўл урганини аниқланганда бўлади. Шу билан бирга парламент бош прокурорнинг айбловларини қўллаб бериши керак. Шундан сўнг собиқ президентни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.
Собиқ президентга муддати тугагандан кейин сиёсатга аралашиш ёки давлат хизматларида ишлаш тақиқланади. Бу қоида сақланмасак давлат томонидан умрбод таъминланувчи моддий ёрдамлардан маҳрум бўлади.
Собиқ президент мақомидан маҳрум қилинган Атамбаев
Юқорида белгиланган меъёрларга кўра, Алмазбек Атамбаев собиқ президент мақомидан ажратилган. Унда бош прокурор Атамбаев президент бўлган вақтда йўл қўйган беш жиноий иш белгиларини аниқлаган.
У криминалист Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатган, қонунбузарлик билан ер участкаларига эга бўлган, Бишкек ИEМни модернизация қилишда порахўрликка аралашган, иссиқлик электр марказини кўмир билан таъминлашда ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйган ва кўзбўямачилик билан компанияларга эгалик қилган деб айбланган.
Аввалги президент Атамбаев 2019 йилнинг августидан бери қамоқда. У Азиз Батукаевни ноқонуний қамоқдан чиқаришга боғлиқ иш бўйича сўроқ беришдан бош тортгани учун резиденцияси қамалга олиниб, натижада куч тизимлари қўлга олган. Уни қўлга олиш вақтида бир спецназ ходими ҳалок бўлиб, ўнлаган одамлар яраланган.
Батукаевнинг иши бўйича Атамбаев мулки мусодара қилиниб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Қўйтош воқеаси бўйича иш тергов қилинмоқда. Шу сабаб Атамбаев ҳукуматни босиб олишда айбланмоқда.