Ўш вилоят ИИБининг матбуот хизмати маълум қилишича, Ўш вилоятига кириш ва чиқишга чеклов қўйилди. Вилоятнинг чиқиш қисмига етти санитар блокпост қўйилиб, бу ерда тиббиёт ходимлари ҳайдовчилар билан йўловчиларнинг ҳароратини текшириб туришади.
Бу қарорни коронавирусга қарши курашиш бўйича маҳаллий штаб қабул қилди.
Ўш вилоят ИИБдан бир тумандан бошқа туманга машинада боришда салондаги йўловчиларнинг сонини қисқартириш зарурлигини қўшимча қилишди — енгил автомашинада уч кишигача, микроавтобусларда ўн йўловчигача қисқариши керак.
Бундан ташқари, Бишкек — Ўш йўналиши бўйича йўловчиларни ташиш ҳам вақтинча тақиқланди.
Ўлкадаги эпидемиологик ҳолат хавфли бўлмоқда. Бишкекда мактабларда қайтадан кундузги стационарлар очилди. Ўш вилояти коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар бўйича олдинги уч вилоятнинг қаторига киради.