Бишкек шаҳрига киргизилган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

345

Жогорку Кенеш «Ала-Арча»даги йиғинда Бишкек шаҳрига киритилган фавқулодда ҳолат бўйича қарорни бекор қилди.

10 октябрда президент Сооронбай Жээнбеков жамиятдаги сиёсий ҳолат сабаб Бишкек шаҳрига фавқулодда ҳолат киритган эди. Қонунга кўра, президентнинг буйруғини Жогорку Кенеш уч кун ичида кўриб чиқиши керак.

Бироқ парламент депутатлари уни белгиланган муддатда қарамагани сабаб, Жээнбеков 12 октябрда пойтахтга фавқулодда ҳолат жорий қилиб, у 19 октябргача кучида бўлади. Фавқулодда ҳолат соат 20:00дан эрталабки соат 7:00га давом этади. Шу билан бирга Бишкек шаҳрида кечки соат ўндан тонгги соат бешгача комендантлик соати киритилган.

15 октябрда Сооронбай Жээнбеков президентликдан кетганини айтиб, мурожаат йўллаган. 16 октябрда у Жогорку Кенешнинг навбатдан ташқари йиғинида қарори ҳақида маълум қилган.

Жээнбековнинг истеъфоси

Сооронбай Жээнбеков 4 октябрда ўтган сайлов натижасидан норози бўлиб 5 октябрдан бошлаб митингга чиққанлар тинчланмай, ўлкада сиёсий инқироз кескинлашгани сабаб ишдан кетди.

Жээнбеков ҳукуматни топшираётиб, ҳукуматга ёпишмаслигини ва «жамиятнинг тинчлиги учун» шу қадамга борганини айтди.

Президентнинг истеъфоси янги премьернинг асосий ва биринчи талабларидан бири бўлди. 10 октябрда ўтган парламент йиғинида Садир Жапаров президент билан учрашганини, у бир неча кун ичида ўрнини бўшатишини ваъда қилганини маълум қилган.

Шундан сўнг янги ҳукумат раҳбари билан президентнинг ваколатларини топшириш ҳақидаги музокаралар узоққа чўзилиб кетди.

6 октябрга ўтар кечаси Жогорку Кенешнинг биноси босиб олингандан кейин митингчилар Жээнбековнинг истеъфосини талаб қила бошлашган. Бироқ ўша вақтда сиёсий маънога турлича бўлган — бир қанча сиёсатчилар билан фаоллар президентга импичмент эълон қилишга чақиришган, бошқалари ундан ўз истаги билан кетишини талаб қилишган. Учинчилари эса ўлка сиёсий инқироздан кейин қонун майдонига кириши учун муддатининг охиригача лавозимда қолиши керак деб билдиришган.