Сооронбай Жээнбеков: «Қадрли халқим ҳар бирингиздан кечирим сўрайман»

150

Жогорку Кенеш 16 октябрда навбатдан ташқари йиғинга «Ала-Арча» резиденциясига йиғилди. Депутатлар бугун президентнинг истеъфосини ва фавқулодда ҳолатни масаласини кўриб чиқади.

Йиғинга 76 депутат келгани хабар қилинди. «Ала-Арча» резиденциясига президент Сооронбай Жээнбеков ва премьер-министр Садир Жапаров ҳам келишди.

Жээнбеков мурожаат қилиб, унинг истеъфога кетиш қарори жамоатчилик томонидан турлича қабул қилинаётганини таъкидлади. Шунингдек, «бу тўғри қарорми ёки йўқми – тарих ва вақт кўрсатади» деб айтди. Бундан ташқари хизматдан «тинчликни сақлаш мақсадида кетаётганини» яна бир марта такрорлади.

«Ҳурматли юртдошларим, тарафдорларим. Мана мен сайланганимга 3 йил бўлди. Ўлкамизнинг тарихи 6 октябргача ва ундан кейинги вақт ўлчаниб қолди. Бу факт. Бу бурилиш нима олиб келади тарих ўз баҳосини беради. Бу кунлар ҳар бир қирғизистонлик учун энг оғир кунлар бўлди. Менинг номимга қўллов айтиш билан бирга давлат раҳбари қатори тез орада вазиятни изга солиш кераклиги бўйича танқидлар ҳам айтилди. Бор кучимни ўлкани ҳуқуқий майдонга қайтаришга сарфладим. Ҳаммамиз учун юртдан ортиқ давлат йўқлигига яна бир карра ишондим», — деб тушунтирди Жээнбеков.

У Россия, Қозоғистон, АҚШ, Туркия, Буюк Британиянинг бошчиларига ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг раҳбариятига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, «Худо олдида, қадрли юртим олдида юзим ёруғ» деб айтди.

«Албатта, битмай қолган ишлар кўп. Бунга афсусланмай иложим йўқ.

Бажариладиган вазифалар кўп эди. Ҳар бир президентнинг катта, орзуси, мақсади бўлар экан. Менинг амбицияли мақсадим – Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳаси эди. Ҳукуматга келаётган азаматларга шу ишни давом эттиришни омонат қилдим, кетяпман. Иш бўлган жойда камчилик бўлади. Бунинг учун халқ олдида кечирим сўрайман», — деди президент.

Президентнинг мурожаатидан кейин спикер Канат Исаев унинг вазифасини бажаришдан бош тортганини маълум қилди. Шу сабаб президентнинг ваколатлари премьер-министр Садир Жапаровга ўтди.

“Ҳеч қандай мародёрлик, ҳеч қандай босиб олишларга йўл қўймай, «мамлакатда учинчи марта тўнтарилиш бўлди» деган сўзни қолдирмай, тинчлик йўли билан қонуний тарзда ҳукумат алмашаётганига биз минг марта рози бўлишимиз керак. Энди мени зиммамга ортилган вазифаларни тўлиқ бажаришга, ички ва ташқи сиёсатларда аввал қандай келаётган бўлса ўшани давом эттиришга бор кучимни сарфлайман”, — деди Жапаров.

Жээнбековнинг истеъфоси

Сооронбай Жээнбеков 4 октябрда ўтган сайлов натижасидан норози бўлиб 5 октябрдан бошлаб митингга чиққанлар тинчланмай, ўлкада сиёсий инқироз кескинлашгани сабаб ишдан кетди.

Жээнбеков ҳукуматни топшираётиб, ҳукуматга ёпишмаслигини ва «жамиятнинг тинчлиги учун» шу қадамга борганини айтди.

Президентнинг истеъфоси янги премьернинг асосий ва биринчи талабларидан бири бўлди. 10 октябрда ўтган парламент йиғинида Садир Жапаров президент билан учрашганини, у бир неча кун ичида ўрнини бўшатишини ваъда қилганини маълум қилган.

Шундан сўнг янги ҳукумат раҳбари билан президентнинг ваколатларини топшириш ҳақидаги музокаралар узоққа чўзилиб кетди.

6 октябрга ўтар кечаси Жогорку Кенешнинг биноси босиб олингандан кейин митингчилар Жээнбековнинг истеъфосини талаб қила бошлашган. Бироқ ўша вақтда сиёсий маънога турлича бўлган — бир қанча сиёсатчилар билан фаоллар президентга импичмент эълон қилишга чақиришган, бошқалари ундан ўз истаги билан кетишини талаб қилишган. Учинчилари эса ўлка сиёсий инқироздан кейин қонун майдонига кириши учун муддатининг охиригача лавозимда қолиши керак деб билдиришган.