Депутатлар Альтинбек Сулайманов билан Канат Керезбеков жанжаллашиб кетди

364

«Бир Бол» партиясининг лидери Альтинбек Сулайманов депутат Канат Керезбеков билан 14 октябрда «Ала Арча» резиденциясида ўтган йиғинда айтишиб кетган.

Олдин депутатлар Садир Жапаровни премьер-министрликка маъқуллаб, ҳукуматнинг таркибини тасдиқлаган. Кейин халқ вакиллари бошқа масалаларни муҳокама қилишга ўтган. Сулайманов йиғинда сайлов қонунига бир қанча ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган.

Уларнинг бири 5 миллионлик сайлов гаровини 1 миллионгача тушириш ва 7 фоизлик бўсағани 3 фоизга тушириш. Шунингдек, форма №2 билан овоз беришни бекор қилиш.

Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламент бўйича қўмитанинг раиси, депутат Канат Керезбеков бу қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун йиғинда 61 депутат йўқлигини айтди.

Сулайманов эса «Канат Керезбеков, тўхтатмайсизми, ўйинингизни! Биринчи ўқишда қабул қилиб қўймайсизларми?» деб норози бўлди. Сулаймановни бир нечта депутат қўллаб, йиғинни кечки сота 10:00га белгилашни таклиф қилишган.

“Чақиринглар депутатларни, келсин, ишласин — ким қарши бўляпти? Шу ерда 61 киши бўлиши керак. Ҳаммамиз тенг айтамиз «қонун доирасида бўлайлик» деб, мана қонун доирасида бўлайлик”, — деди Керезбеков.

Депутат Дастан Бекешев бу масалани олдин парламент қўмитаси қараб чиқиши кераклигини ва бунинг учун кворум бўлиши шарт эмаслигини қўшимча қилган.

Кейинчалик Сулайманов, Керезбеков бошқа депутатлар билан биргаликда бир хонага кириб кетган. Бу ердаги журналистлар икки депутат ёқалашиб кетганини маълум қилишди.

Кўп ўтмай Альтинбек Сулайманов ОАВларига интервью бериб, «ҳеч ким муштлашмади» деб ишонтирди.