Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев твиттер саҳифасида Сооронбай Жээнбековни қўллашини ва уни легитимли президент ҳисоблашини билдирди.
Приветствую постепенное возвращение ситуации в Братском Кыргызстане в конституционное поле, к чему наша страна призывала все политические силы с самого начала их противостояния.
— Qasym-Jomart Toqayev (@TokayevKZ) October 13, 2020
Шунингдек, қирғизистонликларни «конституциявий муҳитга қайтишини» қўллаб, Қозоғистон бунга норозиликлар бошлангандан бери чақиришини қўшимча қилди.
Қирғизистондаги вазият сабаб Токаев ўлкада сиёсий инқироз бошлангандан бери биринчи марта фикр билдирмоқда.
Қирғизистонда норозилик акциялари 5 октябрда, парламент сайлови ўтган куннинг эртаси бошланган. Минглаган қирғизистонликлар майдонга чиқиб, сайлов натижасини бекор қилишни талаб қилган. Намойишчиларнинг айтишича, сайлов легитимсиз бўлган, партиялар овоз сотиб олиб, фуқароларни оммавий рўйхатга олишган.
Тинчлик акцияси фуқаролар билан куч тизими ходимлари ўртасидаги тўқнашувга айланган. Натижада резина ўқ отиб, кучли овоз чиқарувчи гранаталарни улоқтиришган. Тўқнашувда ўнлаган фуқаро жабрланиб, бир киши ҳалок бўлди.
Митингчилар 6 октябрга ўтар кечаси собиқ президент Алмазбек Атамбаев, Садир Жапаров ва собиқ премьер-министр Сапар Исаковни қамоқдан чиқаришган.
Орадан беш кун ўтиб парламент депутатлари навбатдан ташқари йиғинда Жапаровнинг номзодини премьер-министрлик хизматига кўрсатишган. Уни тайинлаш бўйича қарорга икки кун ўтиб қўл қўйилган, лекин президент Сооронбай Жээнбеков уни парламентга қайтариб, «қарорларнинг ҳаммаси легитимли бўлиб, гумон бўлмаслиги кераклигини» билдирган.
14 октябрда парламент қайта йиғинга тўпланди. Йиғинда ҳукумат раҳбари ва унинг таркиби маъқулланиши керак.