Ҳукумат раҳбари бўлган Садир Жапаров Фан ва маориф вазирлигининг раҳбари Канибек Исаковни ишдан олди. Янги вазир қилиб Алмазбек Бейшеналиев тайинланди.
Бейшеналиев 39 ёшда. У Германиянинг Людвигсбург педагогика университетининг магистратурасини тамомлаган. Қирғизистонга келиб Ёш тадбиркорлар ассоциациясига асос солган.
2012 йили Полшанинг Варшава шаҳридаги Вистула университетида проректор бўлиб ишлаган. 2013 йилдан бошлаб Жонс Хопкинс университетида профессор бўлиб дарс бериб келади. 2018 йилгача ҳукумат аппаратининг билим бериш, маданият ва спорт бўлимига раҳбарлик қилган. Янги хизматга тайинлангунга қадар Марказий Осиё минтақавий институтининг директори бўлган.
Канибек Исаков таълим вазири бўлиб 2019 йилнин сентябрь ойида тайинланган. Бунга қадар Ўш давлат университетининг ректори бўлиб ишлаган.
У 2012-2016 йиллари КСДП фракциясидан Ўш шаҳар кенгашининг учинчи чақирилишининг депутати бўлган.
Исаков собиқ министр Гулмира Кудайбердиева 4 сентябрда истеъфога кетгандан кейин келган.
Муаллиф: Авазбек Садиров