Олий суд Ўш шаҳрининг собиқ мери Мелис Мирзакматовнинг иши бўйича суд қарорларини бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишга юборди. Қарор 8 октябрда қабул қилинди.
Бу вақтгача унинг адвокатлари Олий судга мурожаат қилиб, Ўш шаҳар ва вилоят судларига айтиб, уни оқловчи қарор чиқаришни талаб қилишган.
Чет ўлкада қочиб юрган Мирзакматов Қирғизистонга сиёсий вазият кескинлашганда қайтиб келган. У 7 октябрга ўтар кечаси Ўш шаҳрига қўнган. Собиқ мерни марказий майдонда минглаган тарафдорлари кутиб олган.
Кейин Мирзакматов журналистларга интервью бериб, «жанубий ҳудудда тинчлик ўрнатиш» учун келганини айтган. Буни амалга ошириш учун президент Сооронбай Жээнбеков билан сўзлашганини билдирган.
Шунингдек у депутатлар Искендер Матраимов ва Асилбек Жээнбеков билан учрашганини очиқлаган.
У давлат хизматига қайтмаслигини билдириб, Туркияга қайтиб кетишини айтган.
Мирзакматов ҳақида
Мелис Мирзакматов — Қирғизистон жанубидан чиққан сиёсатчи, у 2009-2013 йиллари ўлканинг иккинчи пойтахти саналган Ўш шаҳрининг мери бўлган вақтда машҳурлик чўққисига чиққан.
Мирзакматов 2010 йилдаги апрель инқилобидан кейин ҳамда, ўша йилнинг июнида Қирғизистон жанубида бўлган этник жанжалдан кейин ҳам ўз хизмат ўрнини сақлаб қолган юқори мансабли амалдорларнинг бири бўлган.
Бўлмаса ўша вақтда Бакиев даврида ишга жойлашганларнинг ҳаммасини алмаштиришган эди. Мирзакматов ўзини обрўли, келишган «халқ» сиёсатчиси қатори кўрсатиб келган.
2013 йил охирида ҳукуматдагилар Мирзакматовни мерликдан олиш учун баҳона топишган. Мирзакматов Ўшнинг мери бўлиб туриб, аниқроғи, декабрнинг бошида бу вақтгача бир ой олдин коррупцияда айбланиб қамоққа олинган парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибековни қўллаган митингга чиққан. Бу премьер-министр Жантўрў Сатибалдиевга ёқмай қолиб, у биринчи Мирзакматовни ваколатларидан четга чиқмасликка чақириб, икки кун ўтиб уни ишдан бўшатган.
Кейинчалик «аср қурилиши» дейилган Ўшнинг марказидаги эстакада кўпригини қуришда ваколатларини суиистеъмол қилгани учун Мирзакматовга қарши жиноий иш очилган. Бу лойиҳадан собиқ мернинг умиди катта бўлган.
У 27 млн сомни самарасиз сарфлаганликда айблангани билан Мирзакматов ўзи «ҳар бир тийин» учун жавоб беришга тайёрлигини билдирган.
2014 йили Мирзакматов Ўш шаҳар кенгаши депутатларининг яширин овоз бериши билан сайловда Ўш мери лавозимига қайта номзодини қўйиб, бироқ унинг «Улуттар биримдиги» партияси шаҳар кенгашида 45 ўрин ичидан деярли ярмини эгаллашига қарамай ҳукумат номзоди Айтмамат Кадирбаевга мағлуб бўлган.
Мирзакматовнинг енгилишида қарама-қаршиликлар бўлган. Шундан сўнг ҳамда жиноий таъқиблар вақтида Мирзакматов Қирғизистондан чиқиб кетган. 2015 йили суд уни сиртдан 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.