Жумабеков Жапаровга: Турмадан чиққанларни қайтари керак, аммо сизнинг вазиятингиз бошқача

377
Жумабеков/Жапаров

Собиқ спикер, депутат Дастан Жумабеков 10 октябрда «Ала-Арча» давлат резиденциясида парламентнинг навбатдан ташқари йиғинида премьерликка номзод Садир Жапаровга тавсия ва тилакларини билдирди.

«Бугун тарихда қоладиган кун»

У Жапаровга тартибсизликлар вақтида турмадан чиқиб кетганларни қайтариш кераклигини айтиб, ҳозирда уларнинг орасида бўлган Жапаровнинг иши «бошқача» деб атади.

“Агар давлат учун, қирғиз халқи учун куйсангиз ҳаммасини ўрнига — турмадан чиққанини турмаган, сўроқда юрганларни сўроққа олиб, оқланса унда суднинг асосида оқлансин деган қарорга келишингиз керак. Сизнинг ҳолатингиз маълум, сиёсий қарорлар билан турмаган қамашган. Буни халқ билгани учун «Садир» деб бугунги кунда айтиб юрибди”, — деди Жумабеков.

*6 октябрга ўтар кечаси тарафдорлари томонидан қамоқда жазо ўтаётган Садир Жапаров ҳам озод қилинган. Шу куни Олий суд бу вақтгача бўлган ҳукмларни бекор қилиб, Жапаровнинг ишини қайта судгача ўрганиш учун Бош прокуратурага юборган.

6-чақирилишда ҳам, президент ҳам коррупция билан «яхши» курашганини айтиб, Жапаровдан бу ишни давом эттиришни илтимос қилди.

«Бугун тарихда қолган кун [...] Халқ истаб, сайловдан кейин сизнинг тарафдорларингиз, қирғиз халқи шундай таклиф қилган экан, бугунги кунда Жогорку Кенеш сизнинг номзодингизни қирғиз ҳукуматига таклиф қилмоқчимиз. Буюрса маъқулланади деган фиркни айтмоқчиман. Юқорида яхши баёнот бердингиз, халққа ёқимли сўзларни айтдингиз», — деди у.

«Биз нима учун "чимкириқ" деб аталдик?»

Жумабеков спикерликни топширишдан олдин Садир Жапаров билан маслаҳатлашганини таъкидлади. У нима учун депутатлар «чимкириқ» аталиб қолганига жавоб берди.

«Сиз коррупция билан курашишни яхши биласиз. Уларнинг ҳаммасини қамаш учун биз кўплаган қонун ва қарорларни қабул қилдик. Бу осон бўлмади. Халқнинг ризқи учун биз шундай қадамга бордик. Шу сабаб улар чидай олмай, бизга "чимкириқ" деб ном қўйишган», — деди собиқ спикер.

10 октябрда Жогорку Кенеш йиғин ўтказиб, унинг иштирокчиларининг барчаси премьер-министрнинг вазифасини бажарувчи қилиб Садир Жапаровни танлашди.

Йиғинга 63 депутат қатнашди. Жогорку Кенеш раиси Миктибек Абдилдаев йиғинга қатнашиш учун залда 51 депутат ўтирганини, 10 депутат ишончнома ёзиб берганини ва яна икки депутат йиғинга келаётганини билдирган.

Лекин йиғинни жонли эфирда Жапаровнинг номзодига қарши бўлган мухолифат депутатларни учратиб бўлмади.

4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижаси бўйича овозларнинг кўпини президентнинг укаси номзод бўлган ҳукуматнинг «Биримдик» партияси ва Матраимовларга боғлиқ дейилган «Мекеним Қирғизистон» олган.

Сайлов натижалари ва оммавий тартиб бузишларга сиёсий партиялар ҳам, кўплаган қирғизистонликлар ҳам норози бўлиб, 5 октябрда митингга чиққан.

Ўша куни кечда митингчиларни тарқатишлар бошланиб, тинчлик митинги тўқнашувларга айланиб кетган ва натижада Оқ уй босиб олиниб, айрим сиёсатчилар қамоқдан озод қилинган.

Уларнинг орасида Алмазбек Атамбаев, Сапар Исаков, Жантўрў Сатибалдиев, Равшан Жээнбеков ва Садир Жапаров ҳам бор.

Садир Жапаров Қоракўл шаҳрида ва 2013 йили Саруу қишлоғида «Қумтўр» олтин конини миллийлаштириш учун митингни молиялашда айбдор деб топилиб, 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Суд Жапаров митингчиларни бошқарган ва Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олинглар деб митингчиларга буйруқ берган деб ҳисоблаган. Кейин Олий суд бу муддатни бир ярим йилга қисқартирган. Каптагаевнинг ўзи эса Жапаровга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтиб, сиёсатчининг ишини қайта кўриб чиқишни сўраган.