«Қирғизистонда ҳақиқат йўқ». Ижтимоий тармоқларда Султанбековни бўшатишни талаб қилишмоқда

395
Темирлан Султанбеков

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «оммавий тартибсизликларни уюштириш» жиноий иши бўйича гувоҳ қатори ушланган «Социал демократлар» партиясининг аъзоси Темирлан Султанбековни озод қилишни талаб қилишмоқда. Уларнинг орасида сиёсатчилар ва фуқаровий фаоллар бор.

Кўпчилик Султанбековни «ҳақиқат учун курашган, билим кадр қатори баҳолаб», ҳукуматнинг ҳаракатидан норози бўлишмоқда.

«Бардам бўл Темирлан! Қирғизистонда ҳақиқат бор деб умид қиламан! Сендай ақлли, билимли, чин юракдан берилган болалар ўлкага керак!» — деб ёзди собиқ вице-премьер Альтинай Ўмурбекова.

Хонанда Сиймик Бейшекеев ҳукуматга мурожаат қилиб, Султанбековни «сиёсатнинг қурбони» бўлиб қолмасин деб, бўшатишни илтимос қилди.

«Бўшатинглар, вақти келса халққа қалқон бўладиган азаматни синдирманглар! Мен ҳақиқат учун илтимос қиламан, турма турма, ҳаммамизда ҳам бола бор, афв этайлик, янгиланамиз деган яхши умидни ўчириб қўймайлик!» — деди у.

«Ҳақиқат учун ўлимга ҳам тайёр эдим, бироқ у Қирғизистонда йўқ»

Темирлан Султанбеков 10 октябрда Қўйтошдан собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси Канат Сагинбаев билан бирга ушланиб, Биринчи май туман судининг қарори билан 48 соатга қамалган.

Оммавий тартибсизликлар сабаб қўзғалган иш асосида Алмазбек Атамбаев, яна бир тан соқчиси Дамир Мусакеев, президент аппаратининг собиқ раҳбари Фарид Ниязов ва ИИВнинг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ушланган.

Султанбековнинг ўзи вақтинча сақлаш жойига киришдан олдин оиласига ва бутун қирғизистонликларга хат ёзиб қолдирган. Унда у «ҳақиқатни айтганим учун ушлашга ҳаракат қилишаётганини» айтиб, бошқаларни ҳам ҳақиқат учун курашишга чақирган.

«Менинг қадрли дўстларим, ўлкада тартибсизликлар бўлмоқда. Бироқ Жээнбековларнинг ва Матраимовларнинг оилавий клан режими кучайиб кетди. Мени ҳукуматнинг қарори билан 48 соатга қамашди. Уларнинг асосий мақсади ҳақиқатни айтганларни қўрқитиш учун мени оғзимни ёпиш!» — деган у бутун халққа мурожаат қилиб.

Оиласига қолдирган мактубида яқинларидан ҳар доим адолат ва ҳақиқат учун курашганига кечирим сўраб, «ҳақиқат учун ўлимга ҳам тайёрман, бироқ Қирғизистонда ҳақиқат йўқ» деб ёзган.

«Биз ҳаммасини қонун доирасида қилганмиз [...] халқ доим ўзини асраб, ўлканинг ёрқин келажагига ишониш кераклигини етказиб қўйинглар!» — деб ёзган у.

Бундан ташқари Султанбеков, ўз мурожаатида Чолпон Жакипова, Тўлўкан Исмаилова, Азиза Абдрасулова, Рита Карасартова ва Динара Ошурахунова каби бир қанча ҳуқуқ ҳимоячиларидан ёрдам сўраган.

Бишкекдаги митинглар

Садир Жапаров премьер-министрликка номзод қатори кўрсатилганда унинг тарафдорлари Ҳукумат уйининг олдига йиғилиб, Жапаровнинг ҳукуматини қонуний деб тан олишни талаб қилишган.

Шунингдек, «Форум» биносининг олдида Атамбаевнинг тарафдорлари йиғин ўтказишган. Уларга Бабановни қўллаганлар келиб қўшилиб, икки томон Ала-Тоо майдонига пиёда келишган.

Бундан ташқари, Ала-Тоо майдонига фуқаровий фаоллар Эркинлик бульваридан келишган. Улар юришни ўлкадаги криминал гуруҳлар қилган «тартибсизликларга» жавоб қатори сифатлаган.

Атамбаев, Бабанов ва уларнинг тарафдорлари, фуқаровий жамият Ала-Тоо майдонида тинчлик митинги ўтказаётганда уларга Жапаровнинг тарафдорлари келиб қўшилган. Кўп ўтмай митингчиларга тош ва бутилкалар улоқтирилиб, ўқ ҳам отилган. Атамбаев унинг машинасига номаълум киши бир неча марта ўқ отиб, ҳаётига хавф солганини айтган. Бундан ташқари, тўқнашувларда «Ата Мекен» партиясининг номзоди Тилек Токтогазиев бошидан жароҳатланган.

Журналистларнинг айтишича, намойишчиларга ҳужум қилганлар Жапаровнинг тарафдорлари бўлган.

4 октябрда ўтган парламент сайловининг натижаси бўйича овозларнинг кўпини президентнинг укаси номзод бўлган ҳукуматнинг «Биримдик» партияси ва Матраимовлар билан алоқаси бўлган «Мекеним Қирғизистон» олган.

Сайлов натижалари ва оммавий тартиб бузишларга сиёсий партиялар ҳам, кўплаган қирғизистонликлар ҳам норози бўлиб, 5 октябрда митингга чиқишган.

Ўша куни кечда митингчилар тарқатишлар бошланиб, тинчлик митинги тўқнашувларга айланиб кетган ва натижада Оқ уй босиб олиниб, айрим сиёсатчилар қамоқдан озод қилинган.

Уларнинг орасида Алмазбек Атамбаев, Сапар Исаков, Жантўрў Сатибалдиев, Равшан Жээнбеков ва Садир Жапаров ҳам бор.