Республика штабидан 11-октябрда коронавируснинг янги 306 ҳолати рўйхатга олишганини маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича:
- Жалолобод вилоятида – 63;
- Ўш шаҳрида — 54;
- Ўш вилоятида — 54;
- Бишкек шаҳрида — 53;
- Баткен вилоятида - 41;
- Чуй вилоятида – 20;
- Иссиқкўл вилоятида – 12;
- Норин вилоятида - 9;
- Талас вилоятида — 2.
Бундан ташқари, ўтган суткада касалликдан 168 бемор соғайиб, уч бемор вафот этди.
Коронавирусдан соғайганларнинг энг кўпи Жалолободда рўйхатга олинди — 44. Шунингдек Ўш вилоятида — 35, Бишкек шаҳрида ва Баткен вилоятида 24дан, Ўш шаҳрида — 13, Чуй вилоятида ўн, Талас вилоятида етти, иссиқкўл вилоятида олти ва Норин вилоятида беш бемор соғайиб, шифохоналардан чиқарилди.
Қирғизистонда умумий COVID-19га чалинганлар сони 49 230га етди — улардан 44 395 бемор касалхонадан чиқди. Коронавирус 1 085 кишининг умрига зомин бўлди — уларнинг орасидан 83 нафари тиббиёт ходимлари.
Бугунга кунда 1 679 бемор шифохонада, 1 616 киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Коронавирус инфекцияси тиббиёт ходимларида ҳам рўйхатга олинди — ўтган суткада ўлкада 22 ходим касалликка чалингани маълум бўлди. Уларнинг саккизи Ўш вилоятида, олтиси Ўш шаҳрида, Баткен ва Жалолобод вилоятларида тўрттадан.
Шунингдек, тўрт ходим касалликни енгди. Умумий COVID-19ни 3 415 тиббиёт ходими юқтириб, уларнинг 3 085и соғайган.