Ўш шаҳар кенгашининг депутатлари 9-октябрда йиғинга тўпалана олмади. Халқ вакиллари мэр Таалайбек Сарибашовнинг масаласини муҳокама қилиниши айтилган.
«Нур ТВ» телеканалининг жонли эфирида, йиғинга 10 нафарга етмаган депутат келиб, ўз ишлари билан машғул бўлишганини кўриш мумкин. Уларнинг кўпчилиги журналист билан суҳбатлашишдан бош тортиб, айримлари эса йиғинда нима масала қаралишидан бехабарлигини айтишган.
«Сессия бўлади деб чақиришган. Қайси масалалар кўриб чиқилишини билмадик. Депутатлар йиғилмади, раис ва ўринбосарларини ҳам кўрмадик. Ҳозир кутяпмиз», — дегвн депуатлардан бири.
Шаҳар кенгашининг матбуот хизматидан «Клооп»га депутатлар йиғилмаётгани сабаб йиғин кечки соат бешга жилдирилганини билдиришти.
Сарибашов 7-октябрда халқ олдида сўзлаётиб депутатларнинг қарорини ноқонуний деб атаган.
«Улар ҳисоботини олиб, қаноатлантирарли деб баҳо беришган. Иккинчидан сессиянинг чақирилиши бўйича раис мени хабардор қилмаган. Яширин турда ўтказишган сессияни. Иккинчидан мен эшитяпман у ерда қонунбузарликлар бўлган фақат "маъқул" деган белгини киритиб, депутатларни мажбурлашган», — деган Сарибашов.
Ўш шаҳрида 6-октябрда сайлов натижасини тан олмаслик бўйича митинг ўтиб, вазият кескинлаша бошлаганда маҳаллий кенгашнинг 31 депутати Таалайбек Сарибашовга ишончсизлик билдириб, хизматдан олишни таклиф қилишган.
Бу орада шаҳар кенгашининг раиси, «Мекеним Кыргызстан»нинг номзоди Жапар Ормонов халқ олдига чиққан. Ормонов трибунада сўзлай бошлаганда ҳукуматга норози бўлган гуруҳ уни калтаклаган.
Кўп ўтмай Сарибашовнинг иш кабинетига «Бир Бол» партиясининг депутати Дуйшўн Тўрўкулов кириб бориб ўзини Ўшнинг мэри деб эълон қилган.
Эртаси куни 7-октябрда, Сарибашовни қўллаш митинги ўтиб, унда Тўрўкулов шаҳар раҳбари бўлмаслигини билдирган. Унинг айтишича, у Сарибашовга «учинчи кучлар» томонидан провокация бўлиб, жанжал чиқиб кетмаслиги учун ўзини мэр деб атаган. Кейин Сарибашов ўз хизматига қайтган.
Бунинг сабаби Садир Жапаровнинг журналистларга берган интервьюсида маҳаллий ҳукуматнинг етакчилари «ўз иш ўрнига қайтсин» деган билдируви билан боғлаган.