Тилек Матраимов Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳибсга олинган

367
Сурат: Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон чегара хизмати 9 октябрда Қорасув туманининг ҳокими Тилек Матраимовни Қирғизистонга ўтказиб берди. Матраимов Миллий хавфсизлик давлат хизмати томонидан ҳибсга олинди.

Икки кун олдин Матраимов ва унинг қўриқчилари Зиябиддинбек Қўчқорбоев, Махсуд Аҳмедов қирғиз-ўзбек чегарасини сой орқали ноқонуний кесиб ўтаётганда қўлга олинган. Уларга «Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринганлик» айби қўйилган.

Аввалроқ, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси депутат Искендер Матраимовнинг ўғли чегарада қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, ҳозирча махсус хизмат у қаерда экани бўйича маълумот бермади.

Матраимовлар оиласи Қирғизистонда нуфузли ҳисобланади. Уларнинг орасидан энг машҳури божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов. Тилек Матраимов эса унинг укаси. У Қора-Сув туманини 2012 йилдан бери бошқариб келган.

Тилек Матраимов сайлов олдидан бир ойлик касаллик таътилини олган. Бироқ, жамоатчиликда Матраимов ишдан кетгани ҳақида маълумот тарқалган.

6 октябрда Қорасув тумани маъмуриятининг олдида сайлов натижаларидан норозилар тўпланган. Улар ҳокимнинг кетиши талаб қилиб, бинога кириб боришган. Натижада ҳокимнинг вақтинча вазифасини бажарувчи бўлиб Руслан Маматов бўлганлиги ҳақида хабар қилинган.

Маматов Матраимов билан телефон орқали боғланишга уринишлар ҳаракатидан натижа чиқмаганини айтган. Шунингдек Матраимовларнинг вакил болаларига, қариндошларига «бу  ерда ўрин йўқ» деб таъкидлаган.

Кейинчалик ўзини ҳоким деб ҳисобалаган Маматовнинг ишга киришгани ҳам легитимсиз деб ҳисобланиб, ҳоким вазифасини биринчи ўринбосари Капарбек Абдиев бажармоқда.