Ўш: Жээнбековнинг тарафдорлари марказий майдонга йиғила бошлади

594
Сурат: Дастан Умотбай ўғли

Ўш шаҳрида Сооронбай Жээнбековнинг тарафдорлари митингга чиқа бошлади. Марказий майдонга президентни қўллаган 100дан ортиқ киши тўпланди.

«Азаттык» радиосининг мухбирлари митингни «Биримдик» партиясидан парламент сайловига номзод бўлган Бекмурза Эргешов олиб бораётганини билдиришди. Тўпланганлар  Жээнбековнинг даврида «турмуш яхши бўлганини ва уни сақлаб қолиш керак» деган фикрда.

Айни майдонда парламент сайловининг натижасидан норози бўлган партиялар митинг ўтказишни режалаштирмоқда. «Реформа» партиясининг лидери Мирбек Маматқасимов турғунларни халқ ҳокимиятини ўрнатишга даъват қилган.

«Ўшда демократияни қўллаганлар майдонда байроқ остида тўпланинглар! "Биримдик" ўтказаётган антимитингга қўшилманглар!» — деб ёзди у.

Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида 5-октябрда тахминан соат 11:00да сайловдан ўтмай қолган мухолифат партияларнинг ва сайловнинг натижасини тан олмаган турғунларнинг муддатсиз тинчлик митингги бошланган. Улар сайловни легитимсиз деб атаб, кўплаган қонун бузишлар бўлганини таъкидлашган.

Кейинчалик митинг тартибсизликларга айланиб, ҳуқуқ тартибот органлари турғунларни майдондан қува бошлаган. Улар Оқ уй тарафга йўл олишган, ҳуқуқ тартибот органлари билан тўқнашувлардан кейин Оқ уйни, шундан кейин МХДҚни босиб олишди.

Шунингдек собиқ президент Алмазбек Атамбаев МХДҚнинг тергов қамоғидан ва собиқ депутат Садир Жапаров, собиқ бош вазир Сапар Исақов қамоқдан бўшатилди.