Қирғизистонда коронавируснинг янги 164 ҳолати қайд этилди

410

Республика шта6и 6-октябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавируснинг янги 164 ҳолати қайд этилганини хабар қилди.  

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Боткен вилояти - 63;
  • Ўш вилоятида - 41;
  • Жалолобод вилоятида - 40;
  • Чуй вилоятида - 23;
  • Ўш шаҳрида - 19;
  • Бишкек шаҳрида - 17;
  • Иссиқкўл вилоятида - 10;
  • Талас вилоятида - 1;
  • Норин вилоятида - 1.

Бундан ташқари, ўтган сутка давомида 123 бемор даволанди.

Коронавирусдан тузалганларнинг энг кўпи Ўш вилоятида қайд этилди — 41. Шуниндек Жалолобод вилоятида — 29, Боткен вилоятида — 18, Иссиқкўл вилоятида — 12, Бишкек шаҳрида ҳамда Чуй вилоятида саккиз нафардан, Ўш шаҳрида тўрт, Норин вилоятида икки ва Талас вилоятида бир нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони  47 799 нафарга етди. Уларнинг ичидан 43 644 нафар бемор касалхонадан чиқди — бу умумий беморларнинг 91 фоизи. Шунингдек коронавирус 1 066 кишининг ўлимига сабаб бўлди — уларнинг ичида 83 нафар тиббиёт ходими бор.

Бугунги кунда коронавирусдан 1 195 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Шунингдек 1 439 киши уй шароитида даволанмоқда.

Коронавирус инфекцияси тиббиёт ходимлари орасида ҳам қайд этилди — ўтган суткада мамлакатда тўққиз нафар шифокор касалликка чалингани маълум бўлди. Уларнинг тўрт нафари Боткен вилоятида, Чуй вилоятида ва икки нафари Бишкек шаҳрида қайд этилди.

Шунингдек уй шароитида даволанаётган тўққиз нафар тиббиёт ходими тузалди. Жами бўлиб COVID-19ни  3 336 нафар шифокор юқтириб, уларнинг 3 063 нафари касалликдан фориғ бўлган.