Талас ва Норинда сайлов натижаларидан норозилар митингга чиқишди

375

Парламент сайловининг натижаларидан норози бўлган бир қанча партияларнинг вакиллари К.Медетбеков номидаги Талас шаҳар мусиқали драма театри олдига чиқишди. Сайлов натижасини бекор қилишни талаб қилган шундай намойишлар Бишкек ва Норинда ўтмоқда.

 

Аввалроқ вилоят маъмурияти «Ата Мекен», «Бир Бол», «Республика», «Чон Казат», «Ийман Нуру», «Реформа» ва «Социал-демократлар” партияларига шаҳар бошқармаси олдига йиғилишни тақиқлаб, электр ёруғини ўчириб қўйишган эди.

Айни вақтда 300-400га яқин одам йиғилди. «Азаттык» Таласдан жонли эфир қилмоқда. Унда маҳаллий яшовчи парламент сайловининг натижасини тан олмаслигини, шунинг учун митингга чиққанини айтган.

“Фақат бойларнинг партиялари ғолиб бўлди. Иложсизликдан «Бутун Қирғизстон»ни қўшиб олишди, қолганларини йўлатгиси келмайди”, — дейди у.

Сайловнинг дастлабки натижаси бўйича Таласда фаворит деб «Мекеним Қирғизистон» ва «Биримдик» айтилмоқда, улар 21,72% ва 19,21% овозга эга бўлишган. Таласликлар доим қўллаб келган «Республика» сиёсий партияси 19,15%га эга бўлди.

Бундан ташқари, Sputnik.kg хабар қилишича, Норин вилоятининг яшовчилари ҳам норозилик намойишига чиқишди. Маълумотга кўра, юзга яқин одам ва партия вакиллари сайлов натижаларини тан олмасликларини билдиришмоқда.

Парламент сайлови 4 октябрда бўлиб ўтди. Деярли барча партиялар натижадан норози эканликларини айтишмоқда.