Республика штабидан 5-октябрда коронавируснинг янги 207 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек - 26;
- Ўш - 4;
- Чуй вилояти - 8;
- Ўш вилояти - 34;
- Талас вилояти - 4;
- Норин вилояти - 1;
- Иссиқкўл вилояти - 9;
- Жалолобод вилояти - 46;
- Боткен вилояти - 75.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 47 635га етди.
Бош штабнинг маълум қилишича ўтган суткада коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим қайд этилмаган. Инфекция жами 1 066 нафар кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Шунингдек, охирги суткада 103 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.
- Бишкек - 6;
- Ўш - 23;
- Чуй вилояти - 7;
- Ўш вилояти - 36;
- Талас вилояти - 5;
- Норин вилояти - 3;
- Иссиқкўл вилояти - 2;
- Жалолобод вилояти - 8;
- Боткен вилояти - 13.
Шу билан мамлакат бўйича 43 521 нафар бемор касалликдан тузалди. Касалхоналарда 1123 нафар бемор, уй шароитида эса 1470 нафар киши даволанмоқда.
Охирги суткада тўққиз нафар тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳридан — бир, Жалолобод вилоятида — икки, Боткен вилоятидан — олти нафар шифокор COVID-19га чалинган.