«Сейчас.KG» телеграм-канали Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги участкаларнинг биридаги овоз беришнинг ҳисоботини эълон қилди.
«Мекеним Қирғизистон» партияси учун 1600 киши овоз берган. Бу партияни нуфузли деб айтилган Матраимовларнинг клани билан боғлашади. Мазкур партия билан 6-чақирилишнинг депутат Искендер Матраимов қайтадан сайловга отланмоқда. Ака-ука Матраимовлар айни ушбу Қорасув туманидан бўлади. Ҳозирда туманнинг ҳокими Тилек Матраимов. У Искендер ва Райимбек Матраимовларнинг укаси.