Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 билан касалланган бир бемор Иссиқкўл вилоятида вафот этганини хабар қилди. Унинг ёши, жинси, бошқа касалликлари ҳақида хабар қилинмаган.
Бундан ташқари, охирги кунда коронавирус яна 128 кишида тасдиқланди. Уларнинг аксарияти Боткен вилоятида - 38 та. Ўш вилоятида - 33, Жалолобод вилоятида - 17, Иссиқкўл вилоятида - олтита, Норин ва Чуй вилоятларида эса икки нафардан.
22 ҳолат эса Бишкекда, касаллик юқтиришнинг саккиз ҳолати Ўшда тасдиқланган.
Шу жумладан, юқтирганлар орасида 10 нафар шифокор ҳам бор.
Инфекцияни юқтирганларнинг умумий сони 47 184 кишини ташкил этди, вафот этганлар - 1066. Коронавирус юқтирган шифокорларнинг умумий сони 3 304 кишини ташкил этган, уларнинг 3038 нафари соғайиб, касалхонлардан чиқарилган.
Бугунги кунда 999 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. 1386 киши эса амбулатория шароитида даволанмоқда.