Охирги сутка ичида коронавирус 161 кишида аниқланди 

309

Охирги сутка ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги 161 кишида коронавирус аниқлади. Уларнинг ичидан 45и Боткен вилоятида, 33и Ўш вилоятида, 29и Бишкекда ва 23и Жалолобод вилоятида қайд этилди. 

Бундан ташқари, коронавирус юқтиришнинг 13 ҳолати Ўш шаҳрида, 9 ҳолати Чуйда, 6 ҳолати Иссиқкўл вилоятида, икки нафар Норин вилоятида ҳамда бир нафари Талас вилоятида рўйхатга олинди. Коронавирусга чалинганларнинг орасида беш тиббиёт ходими бор: уч нафари Бишкекда, бири Ўш вилоятида ҳамда яна бири Боткен вилоятида қайд этилди. 

Сутка ичида касалхоналардан 151 нафар бемор тузалиб, чиқарилди. Уларнинг ичидан 38 киши Бишкекда, 32 нафари Ўш вилоятида, 19 нафари Жалолободда, 18 нафари Боткенда, 17 нафари Чуйда, 10 нафари Иссиқкўлда, Талас вилоятида 4 киши тузалди. Шунингдек, соғайганларнинг орасида тўрт нафар тиббиёт ходими бор. 

COVID-19дан вафот этганлар ҳақида хабар қилингани йўқ. Ҳозирда ўлим ҳолатлари бўйича статистикада 1063 киши деб кўрсатилган, аммо аввалроқ бу рўйхатдан 400 ҳолат олинган. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтиришнинг 46 251 ҳолати қайд этилди.