Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг янги 158 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Ўтган сутка ичида вирус Боткен вилоятида 43 кишида, Жалолобод вилоятида 34 кишида тасдиқланган. 22 киши Бишкек ва Ўш вилоятида, 12 киши Чуйда, 11 киши Иссиқкўлда коронавирус юқтириб олган. Ўшда тўққиз нафар, Норин вилоятида уч нафар, Талас вилоятида икки нафар кишида вирус аниқланган.
Касаллик юқтирганларнинг ичида 7 нафари тиббиёт ходими. Боткенда уч, Бишкекда икки, Ўш вилоятида ва Ўш шаҳрида бир нафардан шифокор коронавирус юқтирган.
Бундан ташқари ўтган суткада касалликдан 155 нафар бемор тузалди.
Коронавирусдан даволанган 38 киши Бишкекда. Шунингдек, Ўш вилоятида - 37, Иссиқкўл вилоятида - 21, Жалолобод вилоятида - 21, Боткен вилоятида - 21, Чуй вилоятида - 7, Норин вилоятида - 5, Ўш шаҳрида - 4 ҳамда Талас вилоятида - 1 нафар бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилди.
Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 46 090га етди. Уларнинг ичидан 42 302 нафар бемор тузалиб, 1 063 нафар киши вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликдан 71 нафар тиббиёт ходими вафот этганини тасдиқлади.
Бугунги кунда 658 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Шунингдек 1 619 киши уй шаротида даволанмоқда.