Видео: Новқатда турғунни ҳақорат қилиб сўккан инспектор бўйича хизмат текшируви бошланди

308

Блогер Азамат Ормокеев 23-сентябрда инстаграм саҳифасига видео юклади. Унда инспектор оғизга олиб бўлмайдиган гаплар билан сўкинаётгани тасвирга тушиб қолган.

Видео қачон тортилгани номаълум, аммо воқеа Ўш вилоятининг Новқат туманида бўлгани айтилади. Унда бир неча турғунлар тўпланиб туранини, инспектор эса улардан бирига мурожаат қилиб қаттиқ сўкаётганини кўриш мумкин.

«Кўтингни бўлиб, бошингга кийгизиб қўяман “нахуй” ҳозир, эй. Кўтингни қисиб ишингни қилсангчи кеч кирганда. Кўтингни бўлиб қўяман, пацан. Хуй борми соат 7да, ҳукуматнинг талабини бузяпсан» — деган у.

Инспектор турғун билан айнан нима учун тортишаётгани номаълум. Аммо у унга еттидан кейин барча ер ёпилишини, ҳукуматнинг шундай қарори бор эканини айтган.

Ўш вилоят ЙХХБнинг матбуот котиби Алтинбек Тенизбаев воқеа бўйича ИИВнинг ички тергов бўлими хизмат текширувини олиб бораётганини билдирди.

«Воқеа қачон, қайси вақтда ҳамда қандай вазиятда бўлгани аниқланмоқда. Унинг натижаси бўйича хизмат текширувидан кейин маълумот берамиз», — деди у.