Охирги сутка ичида коронавирус 91 кишида аниқланди

326

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус 91 кишида аниқланганини хабар қилди. COVID-19га чалинганларнинг кўпи Боткен вилоятида қайд қилинди - 30 киши. Ўш вилоятида эса 17, Иссиқкўлда 15, Жалолобод вилоятида 12, Бишкекда 9, Чуйда 6, Талас ва Норин вилоятларида бир нафардан кишига коронавирус топилди.

Инфекцияга чалинганларнинг ичидан тўққиз киши шифокорлардир. Уларнинг ичидан тўрт нафари Боткен вилоятида, яна тўрт нафари Ўш вилоятида ҳамда бири Жалолобод вилоятида рўйхатга олинган.

Охирги сутка ичида коронавирусдан умумий 69 бемор даволанди ва шифохоналардан чиқарилди. Уларнинг ичидан 18 нафар бемор Жалолобод вилоятида, 16 нафари Боткенда, 10 нафари Ўш вилоятида, Бишкекда 8 нафари, Таласда 6 нафари, Иссиқкўлда 5 нафари, Ўшда уч нафари, Норин вилоятида икки ҳамда бир киши Чуйда даволанган.

Соғайганларнинг тўрт нафари шифокорлардир.

Пандемия бошланганидан бери коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 45335 нафар кишига етди. Касалликдан вафот этганларнинг сони 1063 нафарни ташкил қилади — бу Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўзгартирилган статистикаси, ундан 400дан ортиқ ўлим ҳолати олинган. Муассаса коронавирус юқтирган бу одамларда бошқа ўлимига сабаб бўлган бошқа касалликлар ҳам бор эди деб таъкидламоқда. Шу билан бирга, вазирлик ЖССТ методологияси бўйича статистикани қайта ҳисоблашни ваъда қилган. Ушбу усулга кўра, ўлимнинг асосий сабаби – қўшимча касалликлар эмас, коронавирус ҳисобланади.