Собиқ элчи Аттокуров россиялик журналистлар гапларини нотўғри талқин қилишганини айтиб чиқди

276

Қирғизистоннинг Россиядаги собиқ элчиси Раимкул Аттокуров «Азаттык»қа Россиянинг «Правда.ру» нашрига берган интервьюси ўзгартирилганини айтиб берди.

Аттокуровнинг айтишича, рус нашрига берган интервьюсидаги айтган гапларининг кўпи эълон қилинган мақолада ёритилмай қолган.

«Булки уларнинг ўз манфаати, мақсади бордир», — деб айтиб берди у «Азаттык»қа.

Аттокуров «Правда.ру»га берган интервьюсида нима деб айтган?

Собиқ элчи ва Қирғиз диаспорасининг Москвадаги координация кенгашининг етакчиси Раимкул Аттокуров рус нашрига берган интервьюсида кўплаган қирғизларда республикаларнинг бири қатори Россия таркибига кириш учун Россия Федерациясига мурожаат қилиш ҳақида фикрлари пайдо бўлмоқда деб айтган.

Собиқ элчининг интервьюси унга нисбатан танқидларнинг айтилишини ва қизғин резонанси яратган. Аттокуров кейинчалик бу масала «ҳусусий тарафдан маиший даражада муҳокама қилинаётганини» айтган. Собиқ элчи шахсий фикри қатори Қирғизистон мустақил мамлакат ва «қарамсиз қолиши учун бор ҳаракат сарфлайди» деб билдирган.

Унинг айтганларига «Қирғиз бирлиги» ташкилоти ҳам фикр билдирган. Ташкилотнинг етакчиси Абдигани Шакиров бирорта ҳам қирғиз ташкилотида Қирғизистоннинг бошқа мамлакатга қўшилиши бўйича гап бўлмаган ва бўлмайди ҳам деб билдирган.

Шунингдек Шакиров Россиядаги қирғизистонлик мигрантлар ва фуқаролар республиканинг мустақиллигига зарар етказмасдан икки давлатнинг ўртасидаги алоқани мустаҳкамланишини истайди деб қўшимча қилган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигидан Аттокуровнинг айтган позициясига изоҳ бериб, «бундай сўзлар учун ҳеч қандай жиддий асослар йўқ» деб таъкидлашган.