Маданият вазирлиги кўмир қазиб олиш учун петроглифларни бузишни вандализм деб атади

345

Маданият вазирлиги Ўш вилоятининг Олой туманидаги қадимий ўйилган тошларни йўқ қилиш мумкинлиги фактига боғлиқ  баёнот берди.

* Петроглифлар - қадимгилар томонидан тошларда қолдирилган расмлар. Улар тарихий ва маданий мерос деб ҳисобланиб, қонун тарафидан муҳофазага олинган.

Вазирлик мазкур туманда кўмир ишларини олиб боришни вандализм деб ҳисобланишини билдирди.

Маданият вазирлиги нақшли тошлар тарихий-маданий мероснинг бир қисми эканлигини тан олди, аммо аввалроқ муассасанинг етакчиси  Азамат Жаманқулов  бу масала эндигина кўриб чиқилишини айтган эди.

«Кўл, Туура-Бел ва Мурдашнинг-Боши археология эсдаликларининг ҳудудида аниқланган вандализм фактлари бўйича Маданият вазирлиги йўқолиб кетиш хавфида турган тарихий-маданий объектларининг ҳудудида қоидабузарликларнинг олдини олиш бўйича чораларни кўрди», — деб билдиришди идорадан.

Бундан ташқари, идора таркибида археологлар бўлган комиссияни у ерга жўнатди. Улар карьерни иштлатишда келтирилган зарарни аниқлашади.

Шундан кейин, айбдорларни жавобга тортиш учун келтирилган зарар бўйича маълумот ҳуқуқ тартибот органларига берилади.

Қадимий ўйма тошларнинг йўқ бўлиб кетиши хавфи ҳақида фотосуратчи Зафер Динчернинг постидан кейин маълум бўлди. У фейсбук саҳифасида Қорасув туманидаги Мурдаш ва Қорагул қишлоқларини кесиб ўтган участкада икки-уч кун аввал янги кўмир каръери ишлай бошлаганини ёзган.

Унда маданият вазири Азаман Жаманкулов «бу ердаги петроглифлар маданий қадриятлар рўйхатига кирмаслигини» билдирган эди.

Шунингдек, у мазкур ҳудудда кўмир қазиш бўйича иш олиб борган компания уларга рухсат олиш учун мурожаат қилиши кераклигини, аммо ундай қилмаганини қўшимча қилган.