Норин вилоятининг Жумгал туманидаги Дийқан — қара-Кече йўлининг 37-чақиримида тоғ кўчиб, йўл тўсилиб қолди.
Ижтимоий тармоқларда тоғнинг кўчайотган видеолари тарқади. Унда видеони тасвирга олаётганлардан бири тоғ кўчиб йўл бўйича оққан сувни бўғиб қолганини айтганини эшитиш мумкин. Шунингдек, тоғ қоялари ҳам майдаланиб оқиб тушаётгани аниқ тасвирга олинган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумоти бўйича, жами бўлиб 900 минг кубометр тош аралаш ер қатлами тушиб, йўлнинг тахминан 500-700 метр оралиғини эгаллаб қолган.
Ҳукуматдан хабар қилинишича, Транспорт ва йўллар вазирлиги тозалаш ишларини олиб бормоқда.
«Ер кўчки Қара-Кече сойининг йўлини тўсиб, электр симларига зарар етказган.Бундан ташқари йўлни ёпиб қолган. Норин вилоятининг Жумғал туманининг Фуқаролик мудофаа комиссиясининг қарори билан мазкур участкадаги вазият сабабли қатнов вақтинча ёпилди», — деб айтилади ҳукумат тарқатган маълумотда.
Дастлабки хабарларга кўра жабрланганлар йўқ. Мазкур ҳудудга махсус огоҳлантириш йўл белгилари қўйилиб, Қара-Кече кўмир ишхонасининг ишчиларига ва кўмир ташиган ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қара-Кече кўмир кони Норин вилоятидаги энг йирик конлардан бири ҳисобланади. Кондаги Қавақ ҳовузида 17 компания ишлайди. Уларнинг 16си хусусий мулк бўлса, бири — «Қирғизкўмир» давлатга қарашли. Қара-Кеченинг кўмири Бишкекнинг ИEМига ҳам ташиб келинади.Модернизацияланган ИEМга Қара-Кеченинг кўмирини ёқиш мосланган.