Коронавирус яна 71 нафар бемордан аниқланди. Вафот этганлар йўқ

Республика штаби берган маълумотга кўра, ўтган суткада 71 нафар қирғизистонликда коронавирус тасдиқланди.

  • Бишкек - 13;
  • Ўш - 3;
  • Чуй вилояти - 4;
  • Ўш вилояти - 9;
  • Талас вилояти - 1 та;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 6;
  • Жалолобод вилояти - 10;
  • Боткен вилояти – 23

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 44 999 нафарга етди.

Охирги кеча-кундуз ичида коронавирус юқтириб вафот этганлар бўлмаган. Умумий ҳисобда Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларнинг сони 1063 нафарга етган.

Охирги кунда 80 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.

  • Бишкек - 22;
  • Ўш - 3;
  • Чуй вилояти - 11;
  • Ўш вилояти - 7;
  • Талас вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 11;
  • Жалолобод вилояти - 15;
  • Боткен вилояти - 9.

Шу билан мамлакат бўйича 41 103 нафар бемор касалликдан тузалди. Касалхоналарда 502 нафар бемор, уй шароитида эса 1890 киши даволанмоқда.

Охирги суткада Боткен вилоятида меҳнат қилган икки тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Бир суткада эса икки шифокор тузалди ва тўққиз нафар шифокор уй шароитида даволаниб соғайди.

Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 3 174 нафарга етди, унинг ичидан 2 710 нафар тиббиёт ходими касалликдан тузалди.