Қирғизистоннинг Россиядаги собиқ элчиси Қирғиз диаспорасининг Москвадаги мувофиқлаштириш кенгашининг етакчиси Раимкул Аттокуров «Правда.ру» нашрига интервью берди.
Интервьюнинг биринчи қисми «Россия Қирғизистоннинг тажрибасидан фойдалана оладими?» деган номда 10 сентябрда эълон қилинган.
Икки давлатнинг ўзаро алоқаларини муҳокама қилар экан Аттокуров Қирғизистон — рус тили расмий конституция тили мақомига эга бўлган собиқ СССР республикаларининг орасидаги ягона мамлакат деб таъкидлаган.
«Халқ ўзи бунга рози бўлмоқда. Бундан ташқари бизнинг Евросиё иқтисодий иттифоқда бўлишимиз, албатта, кўплаб йўналишларда ижобий таъсир этмоқда. [...] Тарихий тақдир бизга бирга бўлишнинг пешонамизга ёзган экан. Кўплаган асрлар бўйи — биргамиз», — деган собиқ элчи.
Бундан ташқари, Аттокуров бугунги кунда ҳатто кўплаган қирғизларда республикаларнинг бири қатори Россиянинг таркибига кириш учун Россия Федерациясига мурожаат қилиш бўйича ўйлар пайдо бўлмоқда деб билдирган.
«Бу ерда ҳам диаспора жамиятининг орасида шундай масала яралиб, муҳокама ҳам қилинмоқда. Албатта, буни дарҳол ва тезда қилиб бўлмайди. Менинг назаримда, буни албатта қилиш керак, чунки ҳаёт ўзи бизни иттифоққа туртмоқда», — деган у.
Интервьюнинг 12 сентябрь куни «Қирғизистоннинг Россия таркибига кириши билан СССР-2 бошланадими?» деган номда эълон қилган қисмида Аттокуровга Қирғизистон Россия Федерациясига қўшилгандан кейин Советлар Союзи қайта тикланиши мумкинми ёки йўқми деган саволни беришган.
Собиқ элчи бунга кейинги бирлашиш бошқа форматда бошланиши мумкин деб жавоб берган.
«Бизнинг халқ дунёдаги ва бизнинг маконимиздаги бугунги вазиятни, бизга дўст беларус халқи билан нима бўлаётганини ҳисобга олиш керак. Беларусда бу жиддийлашиб ва бўлинишга олиб келмай, ғарб кучларига қарам бўлишга олиб келмайди, ижобий ракурсда тинчиб, Евросиё иқтисодий иттифоқнинг ривожланишига таъсир қилмайди деб умид қиламиз», — деди у.
Россияга қўшилиш бўйича масала кўп муҳокама қилинадими?
Собиқ элчининг «Правда.ру»га берган интервьюси ижтимоий тармоқларда резонанс яратиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари собиқ элчини сепаратизмда айблаб, Қирғизистонда республикани Россиянинг таркибига киришини очиқ-ойдин ким муҳокама қилаётганини аниқлаб беришни талаб қилишди.
Кейинчалик Раимкул Аттокуров бу масала «хусусий шахслар тарафидан маиший даражада муҳокама қилинаётганини» аниқлаб, шунингдек бу шахсий унинг фикри эмаслигини, жамоатчиликнинг фикри эканини қўшимча қилди. Унинг айтишича, Россияга қўшилиш масаласини кўтариш имконияти ҳақида унга ватандошлар маслаҳат сўраб мурожаат қилишади.
«Тули ижтимоий қатламларнинг диаспора жамоатлари орасида биз Россияга қўшила оламизми ё йўқми деган савол кўп айтилади. Биз бунга умумий чегараларимиз йўқ, бу мумкин эмас деб тушунтирамиз. Биз 6 млн одамдан ортиқ аҳолиси бор мамлакатмиз ҳамда уни сақлашимиз керак. Биз ер шаридаги дунё цивилизациянинг бир қисмимиз. Дунёда сони бўйича жуда кўп бўлган халқ бор, улар давлатга эга эмас. Бу қадимий элимизнинг энг муҳим бойликлардан бири», — деди у.
У ўзининг шахсий фикрини билдиришича, «биз мустақил мамлакатмиз ва мустақил бўлиб қолишга қўлдан келганича ҳаракат қиламиз».
Бу изоҳдан кейин «Қирғиз биримдиги» ташкилотининг етакчиси Абдиғани Шакиров 14 сентябрда баёнот қилиб, Москвадаги қирғиз диаспораси Аттокуровдан Қирғизистоннинг Россияга қўшилиши ҳақида қайси ташкилотда муҳокама қилинганини аниқлаб беришини илтимос қилаётганини билдирди.
Унинг айтишича, бирорта ҳам қирғиз ташкилотида Қирғизистоннинг бошқа давлатга қўшилиши бўйича гап бўлмаган ва бўлмайди ҳам.
«Берган интервьюсида у диаспора жамоатчиликнинг орасида бундай масала туғилиб, муҳокама қилинади дейди. Айнан қайси ташкилотда? Аниқ айтсин, акс ҳолда бу шахсий фикрини илгари суриш бўлиб қолмоқда. Биз Раимкул Аттокуров Россияда яшаётган қирғизларнинг номидан бундай мавзуларда гапиришга ҳаққи йўқ деб ҳисоблаймиз. У Қирғизистоннинг мустақиллигини кўпроқ қадрлай билиши керак экан», — деди Шакиров.
Ташкилот етакчисининг айтишича, Россиядаги қирғизистонлик муҳожирлар ва фуқаролар республиканинг мустақиллигига зарар етказмасдан икки давлатнинг ўртасидаги алоқани мустаҳкамланишини истайди.
Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги ҳам 15 сентябрда собиқ элчи Раимкул Аттокуровнинг сўзларига муносабат билдириб, «бундай сўзлар учун ҳеч қандай жиддий асослар йўқ» деб таъкидлади.
«Элчилик Раимкул Аттокуров Россия Федерациясининг фуқароси эканлигини ва у ўзининг шахсий фикрини билдирганини таъкидлаб ўтади. Қирғизистон раҳбарияти мамлакатимизнинг мустақиллигини, ҳудудий бирлигини сақлаш ҳамда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам сиёсий йўлдаги фаолиятини алоҳида айтиб кетамиз», — деб билдиришди дипломатия вакиллигидан.
Бундан ташқари,элчилик жамоатчиликни ва диаспора ташкилотларининг лидерларини мамлакат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган провокация қилувчи очиқ баёнотлардан узоқ бўлишга чақирди.
Қирғизистон ва Россия
Қирғизистон 60 йилдан ортиқ муддат СССРнинг таркибида бўлган. Аммо Союз қулагандан кейин мамлакат мустақилликка эга бўлган. Шунга қарамай Қирғизистон ҳукумати, жумладан давлатнинг барча президентлари бош бўлиб, Россияни доимо стратегик ҳамкор деб атаб келади.
Қирғиз ҳукуматининг Россияга ён босиши мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига киришига олиб келди. Қирғизистон ҳукумати интеграциянинг ўлка иқтисодига етказган фойдаси ҳақида билдирганига қарамай, экспертлар доимо ЕОИИга киришнинг салбий оқибатлари ҳақида айтиб келишади. Кўп ҳолда ЕОИИнинг бошқа аъзо-давлатлари қирғиз маҳсулотларини босаётгани ҳақида гап бўлади — фермерлар ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни Қозоғистон ва Россиянинг бозорига экспорт қилиш борган сайин оғирлашиб бораётганини айтиб шикоят қилишади.
ЕОИИ айрим бир даражада Россияда юрган қирғиз муҳожирларининг аҳволини яхшилади, чунки улар ўлкада ишга ўрнашиш учун кўп ҳужжат тўпламай қолишган. Шунга қарамай Россияда қирғиз мигрантлари жуда кўп бўлганидан Қирғизистон Россиянинг иқтисодига теккан барча иқтисодий ўзгаришларга боғлиқ бўлиб қолган. Бу ерда гап Қирғизистоннинг ЯИМининг 30 фоизидан ортиғини тузган мигрантларнинг пул ўтказишлари ҳақида бўлмоқда, чунки ҳар бир иқтисодий ўзгариш мигрантларнинг пул ўтказишларининг камайишига олиб келади.
Давлатлар ўртасидаги алоқада, айниқса Қозоғистоннинг лотин альфавитига ўтиши асносида ҳам тил масаласи бир неча бор кўтарилган. Ўша вақтда Қирғизистоннинг ҳукумати рус тилининг мақоми ўзгармаслигини билдирган эди.