Қорасувнинг имоми «Мекеним Қирғизистон»нинг ташвиқот тадбирида дуо берди

301

«Мекеним Қирғизистон» партияси 11-сентябрда Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги ташвиқот тадбирларининг доирасида маҳаллий турғунлар билан учрашув ўтказди. Партиянинг тадбирига Қорасув туманининг бош имом-хатиби Абдирашит Батиров ҳам қатнашган — у учрашувнинг охирида «дуо» берди.

«Қирғизистонимизнинг келажагини Аллоҳ таоло ёрқин қилсин, халқимизга бирлик, иймон, ризқ берсин! Мамлакатимизге Худойим тинчлик, барқарорлик берсин! Қилган дуоларимизни қабул қилсин!» — деган Батиров.

*Қонунга кўра диний арбоблар ташвиқот ўтказишга, ташвиқот материалларини чиқаришга ва тарқатишга ҳақсиз.

Ўш вилоятининг мусулмонлар қозиятининг матбуот котиби Манас Азимбай ўғли Қорасувнинг имоми «Мекеним Қирғизистон»нинг учрашувида бўлганини «Клооп»га тасдиқлади. Айни вақтда матбуот котиби Абдирашит Батиров у ерда ҳеч бир партияга ташвиқ қилмаганини таъкидлади.

«Ҳар қандай яхшилик бўладими, ёмонлик бўладими — барча тармоқларда бизнинг диний ходимларни чақиради. Айрим жойларда Қуръон ўқитади. Ўзингиз кўрганидек у [Абдурашит Батиров] ҳеч бир партия ҳақида гап йўқ, фақат давлатнинг тинчлигини тилаб дуо қилиб қўйибди», — деди Азимбай ўғли.

Азимбай ўғлининг айтишича, муфтият имомларига қайсидир бир партияга ташвиқот ўтказиш тақиқлайди.

Шунга қарамай 14-сентябрда Ўш вилоятининг қозиси Самидин Атабаев бир неча ҳудудларнинг имомларини тўплаб, парламент сайловга нисбатан тарғибот тадбирларига қатнашмасликни эслатган — уларнинг ичида Абдирашит Батиров ҳам бўлган.

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот котиби Марина Гречанная эса «Клооп»га бу маълумотни ишчи гуруҳ кўриб чиқишини билдирди.

Бундан уч йил аввал президентлик сайловида МСК собиқ муфтий Чубақ Жалилов ҳохирги мамлакат етакчиси Сооронбай Жээнбековга ташвиқот ўтказганини аниқлаган. Бунинг натижасида собиқ депутат Қамчибек Ташиевга огоҳлантириш берилган. Чунки МСК Жалилов қатнашган тадбирни Жалолобод вилоятида Ташиев уюштирганини ёдга олган. Айни вақтда президентликка номзодини қўйган Сооронбай Жээнбековга ҳеч қандай чора  кўрилмаган.