Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков 13 сентябрь куни хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашувда мамлакат бюджетига ташқи қарз юкини енгиллатишни илтимос қилди. Айдарбековнинг айтишича, коронавирус пандемияси сабаб Қирғизистонда иқтисодиёт катта зарар кўрган.
У худди шундай илтимос билан Хитойга 2020 йил августида ҳам мурожаат қилган эди. Сооронбай Жээнбеков Си Сзинпин билан бўлган телефон суҳбатида муддатни узайтириш ва ташқи қарзни тўлаш бўйича имтиёзлар беришни илтимос қилгани маълум.
Бироқ, Қирғизистоннинг илтимосларига бўлган Хитойнинг муносабати ҳозирча номаълум.
Жорий йилда Қирғизистоннинг ҳукумати коронавирусга қарши курашиш, иқтисодни қўллаш ва бюджетдаги дефицитларни ёпиш учун Хитойдан 712,9 млн доллар ёрдам сўраган. Хитойга бўлган ташқи қарз мамлакатнинг умумий давлат қарзининг 43,2 фоизини (4,7 млрд долларни) ташкил қилади.
Хитой тарафдан кредитлар кўпинча инфратизимни, энергия секторини ривожлантириша ва авто йўлларни қуришга берилган. Аммо Хитой кредитини ўзлаштиришда сарф ва коррупция ҳолатлари бўлгани маълум.
Энг очиқ мисоллардан бири — бу ИEМни янгилашдаги коррупция. Уни модернизациялаш учун Хитойнинг TBEA компаниясидан 386 млн доллар кредит олинган эди. 2018 йилнинг январида ИEМнинг эски корпусларида авария бўлиб, унинг оқибатида Бишкекнинг турғунлари аномал совуқ вақтида иссиқликсиз қолган. Бу кредитнинг ИEМни янгилашга сарфланган маблағларни текширувнинг бошланишига сабаб бўлган.
Депутатлик комиссияси ва ҳуқуқ тартибот органлари модернациянинг нархи ўз қийматидан қиммат бўлганини аниқлашган. Бишкек шаҳар суди бу иш бўйича собиқ премьер-министр Сапар Исаковни айбдор деб топиб, унга 15 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.
Қирғизистон иқтисоди ва коронавирус
Коронавируснинг пандемияси Қирғизистонда иқтисодий вазиятга жиддий таъсир қилди. Давлат ҳукумати 2020 йили мартда жиддий чекловларни киргизганидан деярлик барча ишхоналарнинг фаолияти тўхтади. Давлат бюджети, жумладан ишсиз қолган фуқаролар даромадсиз қолди.
Қирғизистоннинг ҳукумати кўплаган молиявий институтлардан кредит турида моддий ёрдам олган, бу ўз навбатида ўлкани янада қийин аҳволга солган — янги олинган қарзлар қандай йўл билан тўлаб берилиши ҳозирча номаълум.
Юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун мамлакат президенти ва ҳукумати бошқа давлатларнинг ҳукуматлари билан қарзларни кечиш ёки насиялар бўйича тўлов муддатини жилдириш бўйича сўзлашувларни ўтказишган. Париж клубининг аъзолари — Германия, Францийа, Дания, Корея, Япония, Саудия тараққиёт фонди ва Кувайт иқтисодий ривожлантириш фонди билан тўловларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича келишувга эришилган.