Экофаол Айбек Мирза Жалолобод вилоятидаги Чатқал туманига қарашли Қанишқия ҳудудида олтин қазувчи компаниялардан бири дарёни булғаётгани бўйича видеосини 10 сентябрда эълон қилган. Кейинчалик Мирза маҳаллий Экотехинспекция бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, бу фактни текширишни илтимос қилган.
Алтын мафиясына алы жетпеген бийлик. Чаткалдагы экологиялык мыйзам бузуу. Чаткалда мыйзам эмес, түшүнүктөр иштеп калыптыр.
Posted by Aybek Myrza on Thursday, September 10, 2020
Кўп ўтмай экофаол Экотехинспекция бошқармаси биносининг олдида жонли эфирга чиқиб, уларни куч органлари қувиб чиққанини билдирган.
“Мен бу ерга келиб, аризамни ёзиб, «бирга бориб текширайлик» дедим. Аммо Давлат экотехинспекциясининг вакиллари қўрқиб туриб олишди. Экотехинспекциянинг етакчиси Замир Белдибековга қўнғироқ қилди, у ярим соатнинг ичида келишини айтди. Аммо у МХДҚ ва ИИВ ходимлари билан бирга келиб, бизни бу ердан қувиб юборди”, — деган Мирза.
Айбек Мирза Чатқал туманида халқ қонун билан эмас, «тушуниш» билан яшамоқдами деган саволни қўйган. Шунингдек, у маҳаллий ҳукумат «олтин мафияси» билан курашишга кучи етмай қолганига ишонишини қўшимча қилди.
Фаол президент Сооронбай Жеэнбеков ва премьер-министр Кубатбек Бороновго мурожаат қилиб, Чотқол туманидаги вазиятни назоратга олишни илтимос қилган.
«Сизларни бу ерга нима алоқанглар бор?»
Айбек Мирза жонли эфир олиб борган вақтда уларга Қанишқия қишлоқ кенгашининг депутати Самат Жолдошев номаълум шахслар билан келиб, фаоллар нима сабабдан жанжал кўтарганига қизиққан.
«Нимага ўзингча активист бўляпсан? Ёки мен бу Чотқолда яшамаяпманми? Ким чақирди сизларни? [...] Ариза ёзасанми, ёзмайсанми тез кет бу ердан», — деган Жолдошев.
Кейинчалик Мирза ва Жолдошев жанжаллашган ерга бошқа одамлар ҳам тўпланиб, фаолларга тўсқинлик қилишган. Улардан бири «Чатқалга сизларни нима алоқанглар бор» деган савол берган. Фаолларнинг айтишича, тўпланганлар орасида олтин қазувчи «Вертекс Голд Компани» компаниясининг вакили Тинарбек Сапарбек ўғли ҳам бўлган, аммо у ўзини жамоат фаоли қатори таништирган.
«Йўл қурилиб лой бўляпти, цианнинг нима алоқаси бор? У ерда иш олиб борилаётгандир? Йўл қурганда сой лой бўладими? [...] Чатқалда муаммони хал қиладиган, Худога шукур, йигитлар бор. Фаоллар бормиз, хал қиламиз», — деган у.
Можаро ерига милиция ходимлари ҳам келиб, тўпланганларни қувиб юборган. Мазкур воқеага Чатқал тумани ҳокимининг ўринбосари Мурат Риспеков ҳам гувоҳ бўлган, аммо йиғинлар билан учрашмаган.
Чатқал, Олабуқа ва Ақси туманлари бўйича экотехинспекциянинг етакчиси Эрмек Толобаев «Клооп»га фаоллардан ариза тушмаганини билдирди. Шу билан бирга Толобаев булғанган сойини текшириш учун идоранинг нозири борганини қўшимча қилди.
“Мен [Экотехинспекциянинг] инспекторини жўнатдим, «бориб текшириб, кўриб кел қайси ерда экан» деб. Агарда бу рост бўлса у видеога олиб акт тузади. Қоидабузарлик аниқласан огоҳлантириш бериб, жарима соламиз”, — деди Толрбаев.
Шунингдек, идора етакчиси сой этагида «Оптимум Трейд» олтин қазувчи компания ишлаётганини, аммо ҳозирда улар фаолиятини тўхтатиб турганини маълум қилди.
Эслатиб ўтсак, ўтган йилнинг ноябрь ойида Чатқал туманига қарашли Айғир-Жал ва Чақмоқ-Сув қишлоқларининг турғунлари «Оптимум Трейд» компаниясига норозилик билдирган. Турғунларнинг айтишича, компания Аючачи олтин конида цианид қўлланиб, Чатқал сойини булғаган.
Можаро сабаб «Оптимум Трейд» ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлган. Шу билан бирга, олтин қазувчи компания 2017 йилдан бери йўл қўйган хатолари учун жаримага тортилгани маълум бўлган.
«Азаттык» маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига таяниб, Чатқал туманининг ҳудудидан кон қазиш ишларига 155 компания лицензия олганини маълум қилган. Уларнинг 24таси олтин қазишга бўлса, 120си қидирув ишларига берилган.
Муаллиф: Аскарбек Мирзабеков