ССВ COVID-19дан вафот этган 18 нафар тиббиёт ходимларининг оиласига млн сомдан тўлаб берди

418

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига компенсация тўлаб бериш учун 30 ўлим ҳолатини кўриб чиқмоқда. Шунингдек 18 оилага миллион сомдан тўлаб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига касаллик юқтирган ёки вафот этган шифокорларга компенсация тўлаб бериш бўйича вилоятларнинг баридан ҳужжатлар келмоқда, касаллик юқтириш фактлари бўйича 800 пакет ҳужжат ўрганилмоқда. Айни вақтда тиббиёт ходимларининг орасида коронавирус юқтиришнинг энг камида 3145 ҳолати маълум, шунингдек вазирлик тиббиёт ходимларининг орасидаги ўлимларнинг 70 ҳолатини тасдиқлади.

Кимлардан айрилдик? (Хотира рўйхати)

  • COVID-19га чалиниб вафот этган илк шифокор бўлиб Жузумкан Кокумбаева ҳисобланади. Бишкек шаҳар касалхонасининг шифокори 2-майда 58 ёшда вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) хабар қилган.
  • Аммо аввалроқ, 5-апрелда Сузоқдаги психиатр вафот этган. Уни коронавирус юқтириб олган шифокорларнинг сонига қўшишмаган, чунки у топширган тестр вирус бор эканини тасдиқламаган. Унга касалхонадан ташқари пневмония ташхиси қўйилган.
  • 2-июнда Қора-Қулжа туманининг оилавий тиббиёт марказида шифокор фтизиатр бўлиб ишлаб келган 59 ёшдаги Альберт Исмаилов вафот этган. Исмаиловда коронавирус чиқиб даволанаётган эди, аммо ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган — унинг касали оғир турда ўтган. Бу бўйича маълумотни ССВ берган.
  • 30-июнда Ички ишлар вазирлигининг тиббиёт марказининг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича ординатор-врачи Жамал Тазабекова вафот этган. Бу ҳақда ССВ хабар қилган.
  • Бишкекда 1-июлда амбулатория жарроҳлик ва ўпка касалликлари бўйича мутахассис Мурат Жумабеков 56 ёшида вафот этган. Унда коронавирус ва пневмония аниқланган.
  • 2-июлда Ўш вилоятидаги Новқат касалхонасининг 70 ёшдаги фахрий шифокори Орозали Абдухалимовнинг вафот этганини хабар қилган. Бу ҳақда ССВ билдирган.
  • Айни вақтда, айни касалхонада исми аталмаган 59 ёшдаги ҳамшира вафот этган. У ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.
  • 2-июлда коронавирус билан хасталанган беморларни қабул қилаётган касалхонанинг қабулхонасида тиббиёт афсонаси Исхар Фунлоэр вафот этган.
  • Медицинанинг профессори Абдиманап Муратов вафот этган.
  • 4-июлда 62 ёшдаги педиатр Эдил Сидиков вафот этди — у Иссиқкўл вилоят касалхонасининг умумий педиатрия бўлимининг етакчиси бўлган. У жонлантириш бўлимида тўрт кун ётган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумнинг коронавирусга топширган тести ўлимидан сўнг аниқланганини хабар қилган.
  • Бишкекда акушер Заида Терекбаева дунёдан ўтган — унинг вафоти ҳақида Қирғизистоннинг шифокорлар ассоциацияси билдирган.
  • 6-июлда Ўш шаҳар санитария-эпидемиологик назорат қилиш марказининг бош шифокорининг ўринбосари Артикбай Эралиев ёруғ дунё билан хайрлашган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги унда коронавирус бўлганини тасдиқлаган.
  • 6-июлда Миллий госпиталнинг юқори тоифадаги нейрожарроҳи, хизмат кўрсатган шифокор Бектемир Мукамбетомуров икки томонлама пневмониядан вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ матбуот котиби Елена Баялинова хабар қилган.
  • Худди шу куни, фельдшер Валерие Гаук ҳам вафот этгани хабар қилинган. У ҳам пневмония билан касалланган.
  • 8-июлда Ак-Тала туман касалхонасида ишлайдиган 55 ёшли жарроҳ Кубанчбек Карагулов вафот этган.
  • Ўша куни Ўш вилоят минтақалараро болалар касалхонаси ЛОР бўлимининг етакчиси Жангара Абдихаликов икки томонлама пневмониядан вафот этган.
  • 8-июлда гепатолог инфекционист шифокор Умутжан Мусаева вафот этган. 66 ёшдаги марҳумда икки томонлама пневмония аниқланган.
  • Иссиқкўл вилоятидаги Туп туманида ҳамшира Чинар Турускелдиева вафот этган, у 54 ёшда бўлган.
  • 10-июлда Ўш вилоят қон марказининг раҳбари, юқори тоифадаги шифокор Осмонали Шамшидов пневмониядан вафот этгани маълум бўлган.
  • 11-июнда тиббиёт фанлари доктори Чолпон Калканбаева вафот этди. Профессорнинг ўлими сабаби маълум қилинмади. Аммо, ижтимоий тармоқларда у пневмонияга чалинганлиги ҳақида айтилгани хабар берилган.
  • 12-июль куни ҳарбий шифокор Ратан Курманбев вафот этди. Қариндоши у коронавирусдан вафот этганини оммавий равишда эълон қилган. Бош штаб ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади.
  • 13-июль куни тиббиёт факультетининг бешинчи босқич талабаси, 22 ёшдаги Адинай Мурзабекова вафот этди. У шифокорлар етишмаслиги сабабли ишга жалб қилинган эди.  Унинг ўлими ҳақида педиатрия кафедраси ўқитувчиси хабар берган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳум қизнинг пневмонияга чалинганлигини маълум қилган.
  • 13-июлда Ўш вилоятининг Новқат туман санитария-эпидемиология назорати марказининг 55 ёшдаги раҳбари Айчурек Келдибекова коронавирусдан вафот этган.
  • Айни куни Бишкекда 27 ёшдаги кардиолог ва реаниматолог-анестезиолог Жумабай Бекмуратов вафот этган. Унинг яқинлари у коронавирус юқтирганини айтишмоқда.
  • 14-июлда Бишкекнинг тез ёрдам хизматининг диспетчери Акилай Ажибекова пневмониядан вафот этди.
  • 16-июлда хирург-проктолог Турат Кулжабаевнинг ўлими ҳақида маълум бўлди. 45 ёшдаги шифокорда пневмония аниқланган.
  • Айни куни Ўш вилоят қўшма клиник касалхонаси раҳбарининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Темиркан Жарматованинг ўлими ҳақида хабар қилинган. У 65 ёшида вафот этди.
  • 17-июлда Республика клиника инфекция касалхонасининг юқумли касалликлар шифокори Шайназар Закиров ўлими ҳақида маълум бўлди. 53 ёшдаги шифокорда COVID-19 аниқланган.
  • Айни куни микрохирург Бакит Омурзаков вафот этди.
  • Бундан ташқари, 17-июлда Бишкекдаги 12-ОТМнинг шифокори Гулмира Кадированинг ўлими ҳақида маълум бўлди. Бу ҳақда унинг ҳамкасблари билдиришди.
  • Хизмат кўрсатган шифокор Бейшекан Калиева 18-июлга ўтар кечаси юқумли касалликлар шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этди.
  • 18-июлда Иссиқкўл вилоятининг туман поликлиникаларидан бирининг етакчиси Бубуайим Жээнбаева Чолпон-Ата касалхонасида вафот этди.
  • 19-июлда Миллий госпиталнинг жонлантириш бўлимида шифокор жарроҳ, доцент Эрмек Носинов вафот этди.
  • Айни куни Чуй вилоятидаги силга қарши кураш марказинининг шифокори Гулиза Туналиева вафот этган.
  • 20-июлда Чуй вилоят силга қарши кураш марказининг яна бир шифокори Раиса Тесленко дунёдан кўз юмди. Ўлимининг сабаби айтилмаган.
  • Бишкекда 21-июлда шифокор-уролог Жанибек Мамбетовнинг вафоти ҳақида маълум бўлди, 59 ёшдаги шифокор пневмония ташҳиси билан вафот этган.
  • Уч кундан кейин эса 24-июлда Ўш вилоятининг аравон ҳудудий касалхонасининг жарроҳлик бўлими етакчиси Жорахан Акимжанов вафот этди. Унда коронавирус аниқланган.
  • Айни куни Бишкекда №1 шаҳар клиник касалхонанинг шифокори Бегаим Исакова вафот этди.
  • Акушер Мукаддас Дехканованинг ўлими ҳақида унинг ҳамкасблари билдиришди. Ўлимнинг сабаби айтилгани йўқ, биргина унинг «узоқ давом этганкасаллик сабаб» вафот этгани маълум.
  • 26-июлда Чуй туманининг Оилавий тиббий марказнинг ўринбосари Кулжамал Жумабаева вафот этди. Жумабаевада касалхонадан ташқари пневмония аниқланган.
  • Иссиқкўл ҳудудий касалхонасининг реанимация бўлими бошлиғи Сарбағиш Иманалиев 27- июль куни 70 ёшида вафот этди.
  • Шифокор Гулнар Аидарбаева вафот этди. Қариндошлари унинг ўлими ҳақида 30-июль куни хабар беришди.
  • 1-август куни шифокор Сабира Апишева вафот этди.
  • 7-август куни сўнгги 20 йил давомида Жалолобод вилоят касалхонасида ишлаган ҳамшира Уркуя Сооронбаева вафот этди.
  • 8-август куни Миллий касалхонанинг пластик реконструктив микрожарроҳлик ва қўл жарроҳлиги бўлими бошлиғи Мирзабек Матеев пневмония туфайли вафот этди.